Тошкентда олти ёшли қизга тегажоғлик қилган эркакка нисбатан суд ҳукми ўқилиб, у 10 йилга озодликдан маҳрум этилди. Бу ҳақда «Дарё» сўровига асосан Тошкент шаҳар суди матбуот котиби Садоқат Аллаберганова маълум қилди.
Воқеа 2022 йилнинг ёзида юз берган эди. Октябрь ойида Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман судига Жиноят кодексининг 119-моддаси (жинсий эҳтиёжни зўрлик ишлатиб ғайритабиий усулда қондириш) 4-қисми ва 129-моддаси (16 ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 1-қисми билан Р. Ш.га нисбатан бўлган жиноят иши келиб тушган.
Суд муҳокамаси 17 октябрдаги тайинлаш ажрими билан 26 октябрь кунига ёпиқ суд мажлисида кўриш учун тайинланиб, ёпиқ суд мажлисида ишни кўриш бошланган. Суд ҳукми 22 декабрь куни эълон қилинган.
Жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар Юнусобод туман суди 47 ёшли Р.Ш.ни Жиноят кодексининг 25, (жиноятга тайёргарлик кўриш ва жиноят содир этишга суиқасд қилиш) 119-моддалари билан жиноят содир этганликда айбдор деб топган ва 10 йил муддатга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилган.
Изоҳ (0)