Самарқанд шаҳрида 15—16 сентябрь кунлари Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари иштирокида саммит бўлиб ўтганди. Шу муносабат билан айрим мактабларда навбатдан ташқари таътил эълон қилинган.
Вилоят Халқ таълими бошқармаси ахборот хизматининг хабар беришича, умумий ўрта таълим муассасаларига 5—19 сентябрь кунлари навбатдан ташқари таътил берилган. Қолдирилган дарс соатлари ўқув йили давомида бериладиган таътиллар ҳисобига қопланиши белгиланган.
Шунга кўра, қолдирилган дарслар ўрни қишки таътил кунларининг охирги 5 куни ҳисобидан, (2023 йил 5, 6, 7, 9, 10 январь кунлари) жами 5 ўқиш куни эвазига қопланиши режалаштирилган. Самарқандаги юқорида номлари санаб ўтилган мактабларда 5 январдан дарс бошланган.
Ҳукуматининг тегишли йиғилиш баёнига асосан, умумтаълим ҳамда ихтисослаштирилган мактаб ўқувчиларининг қишки таътил кунлари об-ҳаво ҳароратининг кескин тушиб кетиши сабабли 2023 йилнинг 17 январигача узайтирилишини ҳисобга олиб, мазкур мактабларда ҳам 7 январдан навбатдан ташқари таътил эълон қилинади. Қолдирилган дарс соатлари баҳорги таътиллар ҳисобидан қопланади.
Қайд этилишича, 2022—2023-ўқув йилининг III чораги 2023 йилнинг 18 январидан бошланади. 11—17 январь кунлари режалаштирилган дарс машғулотлари ўқув йили давомида бошқа мавзуларда тиғизлаштирилиб ўқитилади.
Изоҳ (0)