Ўзбекистон ҳудудига 9 январь куни Волгабўйи ҳудудларидан Россия Европа қисмининг шимолий ҳудудларида шаклланган совуқ ҳаво массаси кириб келиши бошланади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет» .
9—11 январда республика ҳудудининг катта қисмида ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Тоғолди ва тоғли ҳудудларда қор ёғади, баъзи жойларда кучли бўлади.
9—10 январда баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучайиши мумкин.
10—15 январда республика бўйича аномал совуқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда. Ҳаво ҳарорати кечалари 12—17 даража совуқ, кундуз кунлари 5-8 даража совуқ, шимолда кечалари 17-22 даражагача совуқ бўлади.
Устюртда ва чўл ҳудудларда баъзи жойларда 25-27 даражага совуқ, кундуз кунлари 7-10 даражага совуқ, жанубда ва Фарғона водийсида кечалари 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 2-5 даражагача пасаяди.
Йўлларда баъзи жойларда яхмалак юзага келади.
Изоҳ (0)