Давлат статистика қўмитаси уй хўжаликлари танлама кузатувлари маълумотларига асосан 2022 йилнинг январь—ноябрь ҳолатига уй хўжаликлари аъзоларининг сони ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, олти ва ундан кўп кишилик оилалар уй хўжаликларининг энг катта қисмини ташкил этади — 38,6 фоиз. Бир кишилик хўжаликлар эса энг кам — 2,7 фоиз.
- бир кишилик – 2,7 фоиз;
- икки кишилик – 6,7 фоиз;
- уч кишилик – 11 фоиз;
- тўрт кишилик – 18,4 фоиз;
- беш кишилик – 22,6 фоиз;
- олти ва ундан кўп кишилик – 38,6 фоиз.
Изоҳ (0)