Давлат статистика қўмитаси Ўзбекистон 2022 йилнинг январь—ноябрь ойларида Туркиядан импорт қилинган айрим турдаги озиқ-овқат маҳсулотлари ҳажми ҳақида маълумот берди.
Қайд этилишича, Туркиядан энг кўп олиб келинадиган маҳсулот — бу товуқ гўшти. 11 ойда қарийб 8 минг тонна маҳсулот олиб келинган. Шунингдек, мандарин ва маккажўхори импорти ҳам юқори.
- Товуқ гўшти – 7,9 минг тонна;
- Мандарин – 3,6 минг тонна;
- Маккажўхори – 2,2 минг тонна;
- Какао ва шоколад – 1,7 минг тонна;
- Қандолат маҳсулотлари – 1,5 минг тонна;
- Олма – 1,1 минг тонна;
- Маргарин маҳсулотлари – 1,1 минг тонна;
- Сут маҳсулотлари – 950 тонна;
- Банан – 197 тонна.
Изоҳ (0)