Самарқанд вилоятининг Самарқанд туманида икки пиёда Audi русумли машина уриб кетишидан вафот этди.
Вилоят ИИБ матбуот хизматининг хабар қилишича, воқеа 1 январь куни соат 21:30 ларда Уста Умар Жўрақулов кўчасида юз берган. Ҳайдовчи Б.У. ўзи билан бир йўналишда кетаётган икки нафар пиёда машинаси олдига югуриб чиқиши натижасида уларни уриб юборган.
Оқибатида пиёдалар олган тан жароҳатларидан вафот этган.
Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими Жиноят кодексининг 266-моддаси 3-қисми (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш одамлар ўлимига сабаб бўлиши) билан жиноят иши қўзғатилиб, гумонланувчи процессуал тартибда ушланган.
Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)