«Барселона» Испания Кубогининг 1/16 финалида учинчи дивизион иштирокчиси «Интерсити»ни 4:3 ҳисобида мағлуб этиб, кейинги босқичга чиқди.
Каталон клуби 21 йил деганда илк бор учинчи лига клубидан учта гол ўтказиб юборди. Сўнгги марта 2002 йилда «Новелда» жамоаси «Барселона» дарвозасига уч бор тўп киритганди. Ўшанда қуйи лига клуби «Барселона»ни 3:2 ҳисобида енгган.
Мазкур учрашувда «Интерсити» ярим ҳимоячиси Ориол Солдевила ҳет-трик қайд этди. Унинг барча голлари иккинчи бўлимда урилди.
Қайд этиш керак, 21 ёшли Солдевила «Барселона» академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.
Изоҳ (0)