Бухоро—Тошкент йўналишидаги «Афросиёб» поезди тўхтаб қолгани сабаб йўловчилар захира поездда етказиб қўйилганди. «Ўзбекистон темир йўллари» ҳодиса сабабини маълум қилди.
Мутахассислар гуруҳининг хулосасига кўра, сим тармоғидаги узилишнинг асосий сабаби осмон фонарлари деб номланган ва одамлар томонидан байрам кунларида осмонга учирилган восита экани аниқланган.
Темир йўл яқинида унинг учирилиши вақтида ушбу жисм электровознинг пантографига урилиб, қисқа туташувга олиб келди ва контакт симининг қизишига олиб келди ва бунинг оқибатида электровоз электр таъминотидан узилиб қолган.
Шунингдек, «Ўзбекистон темир йўллари» фуқаролардан йўловчилар ва юкларни ташишда ҳаракат хавфсизлигини таъминлаш, ҳуқуқ-тартиботни сақлаш мақсадида темир йўл ҳудудларида ҳамда поездлар яқинида бундай буюмлардан фойдаланмасликни сўраган.
Изоҳ (0)