Тошкентнинг Миробод туманидаги кўп қаватли уйда газ портлаганди. Энергетика вазирлиги ҳолат юзасидан қўшимча маълумот берди.
Унда айтилишича, воқеа 30 декабрь куни соат 08:21 лар атрофида Содиқ Азимов кўчасидаги кўп қаватли уйнинг биринчи қаватида юз берган.
Дастлабки маълумотларга кўра, хонадон эгаси 84 ёшли фуқаро бўлиб, у газ плитасидан фойдаланиб, газни ўчирмасдан қолдиргани сабабли хонада газ тўпланиб, чақнаш содир бўлган ва у жароҳатланган.
«Ҳудудгаз пойтахт» газ таъминоти масъуллари воқеа жойига етиб борган.
Изоҳ (0)