Испания полицияси Мадриддаги тунги клубда қирол Филипп VI нинг жияни Фелипе Хуан Фернан де Маричалара де Бурбон иштирокида юз берган оммавий муштлашув ишини тергов қилмоқда. Бу ҳақда Daily Mail хабар берди.
Маълум қилинишича, 25 ноябрь куни йигит клуб яқинида 30 киши иштирокидаги муштлашувда иштирок этган, улардан баъзилари пичоқ билан қуролланган. Гувоҳлар қурбонлар ҳақида хабар берган, клуб ходимлари эса маст ҳолатда бўлган икки гуруҳ ўртасида тўқнашув бўлганини айтган.
Тахминларга кўра, можаро жанжал юз берган жой ёнида турган машинанинг шикастланиши билан боғлиқ. Полиция безорилик моддаси бўйича иш қўзғатган, айбдорлар қамоққа олиниши мумкин. Ҳодиса оқибатида йигитнинг дўсти пичоқдан жароҳат олган.
Мавзуга доир: Сердар Бердимуҳамедов барда тўполон қилган қариндошини «Туркменгаз»даги юқори лавозимидан бўшатди
Изоҳ (0)