• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +28°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Соғлиқни сақлашга 28 трлн, юздан ортиқ янги поликлиникалар — тиббиётда 2022 йилда нималар ўзгарди?

    2022 йилда Ўзбекистон соғлиқни сақлаш тизимига 28 триллион сўм маблағ ажратилди. Бу рақам ўтган йилга нисбатан 1,3 баравар кўп дегани.

    Жорий йилнинг ўтган даврида республикада 106 та янги оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 1 000 та маҳалла тиббиёт пункти ташкил этилди. Бу орқали бирламчи тиббий хизмати яна 3,5 миллион аҳолига етиб бормоқда.

    Онколог шифокор Мақсуд Маллаев “Дарё”га берган интервьюсида соғлиқни сақлаш соҳасида юз берган бир қатор ўзгаришлар ҳақида гапирди.

    “Жорий йилда давлат клиникаларига тенгма-тенг рақобат қила оладиган хусусий клиникалар сони кескин ошди. Бу тиббиётга берилаётган енгилликлардан далолат. 2000 йилларда битта хусусий клиникани очиш учун бюрократизм ва кўплаб қийинчиликлар бўларди. Ҳозирда хусусий клиника очишда муаммолар йўқ. Қолаверса, бу йўналишда давлат томонидан субсидиялар ҳам берилади.

    2022 йил давомида шифокор пунктлари ва поликлиникалардаги тор мутахассислар сони ҳам сезиларли даражада оширилди. Маҳаллабай ишлаш тизими тиббиёт йўналишига ҳам кириб борди. Касалликларни тўлиқ рўйхатга олиш, беморларни тўғри йўналтириш тизимининг жорий этилишини йил янгилиги дейиш мумкин”, — деди шифокор.

    [caption id="attachment_2292103" align="aligncenter" width="1920"] Мақсуд Маллаев
    Фото: “Дарё”

    Жорий йилда Ўзбекистондаги 820 та бирламчи тиббиёт муассасаларига УЗИ ва ЭКГ ускуналари етказиб берилди. Оилавий шифокорлар томонидан бепул тарқатиладиган дорилар 45 турдан 70 турга кўпайди. Бунга ажратилаётган маблағлар ҳажми ҳам ўтган йилга нисбатан 3 баравар оширилди, яъни 188 миллиард сўмдан 540 миллиард сўмга етказилди.

    Йил давомида оилавий поликлиникаларда 19 минг 500 та кундузги шифо ўринлари ташкил этилди. Бунинг натижасида 740 минг аҳолига шифохонага бормасдан, маҳалланинг ўзида даволаниш имконияти яратилди.

    2022 йилда тиббиёт ходимларининг ойлиги 30 фоизгача оширилиб, шифокорларга иш самарадорлиги ва натижасига қараб табақалаштирилган рағбатлантириш ва устама тўловлари жорий этилди.

    “Шифокорлар ойликларининг оширилиши, уларни моддий рағбатлантиришлар, тиббиёт ходимларига соғлиқни сақлаш фахрийси ва бошқа медаллар берилиши ҳам муҳим ўзгаришлардан ҳисобланади. Булар давлатга ҳар бир шифокор қанчалик муҳимлигини кўрсатиб берувчи эътибордир. Ҳамма ҳам ўзининг қилган ишини олий даражада баҳоланишини кўрса, яна икки баробар яхши ишлашга ҳаракат қилади”, — деди Мақсуд Маллаев.

    Шифокорнинг қўшимча қилишича, йил давомида онкология соҳасида ҳам бир қатор ўзгаришлар амалга оширилган.

    “2022 йилда онкология бўйича ҳар бир вилоятга нур терапия аппаратлари етказилди. Олдинлари бундай ускуналар республикадаги 2-3 та жойда бўларди. Бунинг оқибатида жуда узоқ навбатлар юзага келар, беморларнинг яримидан кўпи нур ололмасди. Ускуналар етишмаслиги сабабли тизимда коррупцияга йўл очиларди.

    Ҳозирда ҳамма вилоятларга нур терапия ускуналари кириб борди. Бу онкологиядаги янги ютуқлардан бири.

    Бундан ташқари, соҳамизда дори-дармонлар бошқа йўналишларга нисбатан анча қиммат. Шунга қарамасдан давлат томонидан аксарият беморларга дори-дармонларнинг кўп қисми қоплаб берилмоқда. Бу ҳам онкологиянинг битта ютуғи.

    Ҳозирги кунда бизнинг онкологиямиз Европа ёки дунёнинг ҳар қандай давлати онкологияси билан бемалол тенглаша олади”, — деди шифокор.

    Мақсуд Маллаевнинг айтишича, бугунги кунда чет элдан келган мутахассисларга Ўзбекистонда мастер-класс ва операциялар ўтказиш имконияти кенгайган.

    “Эслайман, 2014-2016 йиллар оралиғида ҳамюртларимиз орқасида чет элга даволаниш учун кетиш авжига чиқди. Чунки хорижда тиббиёт сифати юқорилиги айтиларди. Ҳозир чет эл мутахассисларини ўзимизга олиб келиб, операция қилдириш амалиёти бошланган. Яъни хорижга 100 киши кетмаяпти-да, у ёқдан бир шифокор келиб, шу ернинг ўзида 100 нафар беморни операция қилмоқда. Бунда йўлкира ва чет элдаги клиникаларга сарфланадиган маблағлар ўзимизда қолмоқда. Бу тиббиётга кетаётган харажатларни 70-80 фоизга қисқартириб бермоқда. Қолаверса, ўзимизнинг шифокорлар ҳам хорижликлардан билим ўрганиб, уларнинг даражасига чиқмоқда. Бу 2022 йил ҳисобидан баралла гапириш керак бўлган яна бир катта ютуқ”, — деди Мақсуд Маллаев.

    Президент Шавкат Мирзиёев 20 декабрь куни Олий Мажлисга қилган мурожаатида 2023 йилда республикада 140 та оилавий шифокор пункти ва поликлиникалар, 520 та олис ва чекка маҳаллада ихчам тиббиёт пунктлари ташкил этилишини маълум қилди.

    Шу билан бирга, келаси йили оналар ва болалар саломатлигини муҳофаза қилиш бўйича уч йиллик катта дастур амалга оширилади. Барча туғруқ комплекслари тўлиқ таъмирланади ва жиҳозланади, ўринлар сони 35 фоизга кўпайтирилади.

    Ҳозир мамлакатда 15 мингга яқин онкологик беморлар нур ёрдамида даволанишга муҳтож. Шу боис, келаси йилда Самарқанд, Фарғона ва Хоразмда хусусий шерикчилик асосида Радиология марказларини ташкил этиш лойиҳалари бошланади.

    Исломбек Умаралиев суҳбатлашди

    25.12.2022, 18:00   Изоҳ (0)   14382
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Жиззахда эр хотинини пичоқлаб ўлдирди

    25.12.2022, 16:41

    Ўзбекистонда Гимнастика спорт турларига тайёрлаш марказлари ташкил этилади

    25.12.2022, 16:21

    Наманганда 9 нафар фуқарони чув туширган «лицензия бўлими ходими» қўлга олинди

    25.12.2022, 14:54

    Самарқандда Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи пора билан қўлга тушди

    25.12.2022, 14:11

    Ўзбекистонда келаётган ҳафта бошида қандай об-ҳаво бўлади?

    25.12.2022, 13:10

    Боку халқаро денгиз савдо порти негизида ўзбек омборлари ва контейнер терминаллари очилиши кутилмоқда

    25.12.2022, 12:41
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди

     

    Тавсия этамиз

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    13 июл, 22:15

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШда 7 балли зилзила кузатилиши мумкин

    Дунё | 13 июл, 23:20

    Лондонда самолёт қулаб тушди (видео)

    Дунё | 13 июл, 23:10

    Францияда маҳбус сумка ичига яшириниб, қамоқдан қочди

    Дунё | 13 июл, 22:58

    “Эрон ядро бомбаси билан Исроилни йўқ қилишга тайёр” — Нетаньяху

    Дунё | 13 июл, 22:30

    Оиласини қашшоқлик ва очликдан қутқарган жангчи йигит: Арда Гюлернинг курашга тўла ҳаёт мактуби

    Футбол | 13 июл, 22:15

    Украина Озарбайжондан газ сотиб олмоқчи

    Дунё | 13 июл, 21:55

    Трамп Мексика ва Европа Иттифоқи товарларига 30 фоизлик бож солади

    Дунё | 13 июл, 21:30

    “Исроил Эрон президентини ўлдиришга урингани учун товон тўлайди” — эронлик амалдор

    Дунё | 13 июл, 21:05

    Украинада разведка ходимини ўлдиришда гумонланган россиялик агентлар йўқ қилинди 

    Дунё | 13 июл, 20:40

    Озарбайжон Сурияга газ етказиб беради

    Дунё | 13 июл, 20:15
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.