Давлат хавфсизлик хизмати идоралари томонидан ўтказилган тезкор тадбирлар натижасида Самарқанд вилоятидаги туманлардан бирининг Фавқулодда вазиятлар бўлими бошлиғи ушланди.
Маълум бўлишича, у вилоят бошқармасидаги мансабдор шахслар орқали маҳаллий фуқарони ўзи раҳбарлик қилаётган бўлимга ишга қабул қилинишида ёрдам бериш эвазига 2000 доллар талаб қилган.
ДХХ вилоят бошқармаси, вилоят прокуратураси ва Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаментининг ҳудудий бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда мазкур мансабдор шахс сўралган пулдан 1000 долларни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан мазкур шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 168-(фирибгарлик) ва 28, 211-моддалари (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилган.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)