Аргентиналиклар «Франция, йиғлашни бас қил» номли петицияни бошлади.
Ҳозирда петицияни 200 мингдан ортиқ инсон имзолаган. Катта эҳтимол билан бу французларнинг ЖЧ—2022 финалини қайта ўтказишни сўраб бошлаган петициясига жавоб.
«Жаҳон Чемпионати финалидан сўнг французлар йиғлашни, шикоят қилишни тўхтатмаяпти. Аргентина Жаҳон Чемпиони бўлганини тан олишни истамаяпти.
Бу петиция французлар йиғини бас қилиб, Месси футбол тарихидаги энг яхши ўйинчилиги ва Мбаппе унга худди ўғлидек эканлигини қабул қилишлари учун», — дейилади манбада.
Изоҳ (0)