Германиялик мураббий Юпп Ҳайнкесс ноябрь ойида шошилинч тарзда юрак жарроҳлик амалиётини бошдан ўтказганини маълум қилди.
«Бавария» ва «Реал» собиқ бош мураббийи 2 ҳафта реанимацияда бўлган.
«Бу ҳаётимдаги энг ёмон кунлар эди», — деб эслайди 77 ёшли мутахассис.
Ҳозирда Ҳайнкесс тузалган ва ўзини яхши ҳис қилмоқда.
Немис мураббийи «Реал» билан 1998 йилда Чемпионлар Лигасида ғалаба қозонган бўлса, 2013 йилда «Бавария» билан ушбу вазифани уддалаган.
Изоҳ (0)