Жанубий Корея Миллий разведка бошқармаси (NIS) 2023 йилда Шимолий кореяликлар илғор технологиялар ҳақидаги маълумотларни ўғирлаш мақсадида республикага қарши киберҳужумларни кучайтириши мумкинлигини тахмин қилди.
«2023 йилда Шимолий Корея асосий технологияларни ўғирлашга, дипломатик ва хавфсизлик маълумотларини йиғишга уриниши кутилмоқда», — деди NIS.
Жанубий Корея разведкаси маълумотларига кўра, Шимолий Корея хакерлик гуруҳлари асосий эътиборини атом электр станциялари, чиплар ва мудофаа саноати билан боғлиқ Жанубий Корея технологияларини ўғирлашга қаратиши, шунингдек, Жанубий Корея ва АҚШнинг КХДРга нисбатан сиёсати ҳақида маълумот тўплаш билан шуғулланиши мумкин.
Бундан ташқари, NIS Шимолий Корея келгуси йилда криптовалюталарни ўғирлашга уринишда янада фаолроқ бўлиши мумкинлигини тахмин қилмоқда.
Маълумотларга кўра, 2017 йилдан бери Шимолий Корея бутун дунё бўйлаб 1,5 триллион вон (1,2 миллиард доллар) қийматидаги крипто активларини ўғирлаган.
Изоҳ (0)