Криштиану Роналду «Ан-Насср»га ўтишга яқин.
Marca нашрининг хабарига кўра, Саудия жамоаси яқин орада португалиялик футболчига расмий таклиф бермоқчи. Роналду клуб билан 2030 йилгача мўлжалланган шартнома имзолайди. 2,5 йил давомида «Ан-Насср» шарафини ҳимоя қилади ва қолган йилларда Саудия Арабистони, Греция ва Мисрнинг ЖЧ—2030 мезбонлиги учун қўшма аризаси бўйича элчи вазифасини ўтайди.
Қайд этиш керак, 2030 йилги мундиал мезбонлиги учун Роналдунинг ватани Португалия Испания ва Украина билан қўшма ариза топширган.
Шунингдек, Криштиану «Ан-Насср»га ўтса, клуб молиявий қоидаларни бузмаслик учун уч нафар футболчиси билан хайрлашади. Жамоани тарк этиши мумкин бўлган ўйинчилар ичида Гонсало Мартинес ва ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов ҳам бор.
Роналду 2,5 йиллик фаолияти давомида 200 миллион евро ишлаб топади. ЖЧ—2030 элчисига айлангач, унинг даромади янада ошади.
Изоҳ (0)