Ўзбекистон 22 декабрь куни Афғонистонга навбатдаги инсонпарварлик ёрдамини жўнатди. Бу ҳақда Сурхондарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 22 декабрь куни афғон халқига навбатдаги инсонпарварлик ёрдами юки ортилган тўққизта махсус юк машинаси Термиз орқали Афғонистоннинг Ҳайратон шаҳрига жўнатилган.
Балх вилояти Ҳайратон шаҳридаги Астрас компанияси ҳудудида икки мамлакат расмийлари иштирокида инсонпарварлик ёрдамини топшириш маросими бўлиб ўтади.
Ўзбекистон бундан аввал сентябрь ойида инсонпарварлик юклари жўнатганди. 58 тонналик зарур озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган автомашиналар Ҳайратон чегара ўтказиш пункти орқали Балх вилояти шимолидаги Калдор туманига етказиб берилганди.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёевнинг Афғонистон бўйича ташаббуси БМТ Хавфсизлик кенгашида тақдим этилди
Изоҳ (0)