Аргентина терма жамоаси дарвозабони Эмилиано Мартинес Франция ҳужумчиси Килиан Мбаппени масхара қилди.
Буэнос-Айресдаги чемпионлик парадида ЖЧ—2022 ғолиби Мбаппенинг юзи туширилган қўғирчоқни олиб юрди. Килиан финалда Мартинес дарвозасига учта гол урганди. Шунингдек, пенальтилар сериясида ҳам уринишдан муваффақиятли фойдаланган.
Аввалроқ эса Эмилиано финалдан кейин кийим алмаштириш хонасида жамоадошларидан Мбаппе учун бир дақиқа сукут сақлашни сўраганди.
Изоҳ (0)