Аргентинада ЖЧ—2022 чемпионлигини нишонлаш фожиа билан якунланди, дея хабар беради Euronews.
Аҳоли мамлакатнинг Қатардаги мундиалда ғолиблигини нишонлаши учун 20 декабрь куни Аргентинада миллий байрам эълон қилинди. Миллионлаб одам кўчаларга чиққан
Тартибсизликлар тундаёқ бошланган, томдан сакрашга уринган 24 ёшли йигит вафот этган. Яна бири бошидан олган жароҳат туфайли дунёдан кўз юмган. Яна бир неча шахс турли даражада тан жароҳати олган. Жамоа автобусига чиқишга уринишлар бўлган, бир неча мухлис усти очиқ автобусга кўприкдан сакраган, улардан бири ерга йиқилган.
Полиция кўплаб машиналар ўғирлангани ва Буэнос-Айресдаги ёдгорликка шикаст етганини таъкидлади.
8 соат бўлиб ўтиши режа қилинган парад муддатидан аввал якунланган. Жамоа аъзолари вертолётда олиб кетилган.
Аргентина ЖЧ—2022 финалида Франция устидан ғалаба қозонди (3:3, пенальтилар сериясида 4:2) ва 36 йилдан сўнг чемпионликка эришди.
Изоҳ (0)