Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ҳафта ўртасида республика бўйича ёмғир кўринишидаги ёғингарчилик бўлади, ёмғир қорга айланади, деб хабар бермоқда «Ўзгидромет».

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Фото: «Дарё» / Мадина Нурман

Қайд этилишича, 19 декабрь, душанба куни Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди. Ҳаво ҳарорати 7-10 даража илиқ атрофида бўлади.

20 декабрь, сешанба куни республиканинг катта қисмида 7-10 даража илиқ бўлган ҳарорат билан қуруқ ва нисбатан илиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимолий ҳудудларга Кавказ ҳудудларидан совуқ антициклон кириб келиши бошланади. Фронт кириб келишида Қорақалпоғистон бўйича бироз қор ёғиши кутилмоқда. Баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати 0-3 даража илиққача пасаяди.

21 декабрда совуқ антициклон кириб келиши республиканинг барча ҳудудларига тарқалади. Ўзбекистон бўйича баъзи жойларда ёмғир ва қор кўринишида бироз ёғингарчилик бўлади. Баъзи жойларда шамол 15-20 метр/секундгача кучаяди. Ҳаво ҳарорати кечаси 3 даража совуқ — 2 даража илиқ, кундузи 3-8 даража илиқ атрофида бўлади. Республика шимолида кечаси ҳарорат 9-11 даража совуққача кучаяди, кундуз куни 0-3 даража совуққача пасаяди.

22—23 декабрь кунлари Ўзбекистон бўйича ёғингарчилик кутилмайди, фақат 22 декабрда Фарғона водийси вилоятларида баъзи жойларда бироз қор ёғади. Ҳарорат кечалари 2-5 даража совуққача, кундуз кунлари 2-5 даража илиққача пасаяди.

Республика бўйича кечаси ва эрталаб туман тушиши кутилмоқда.

21—22 декабрь кунлари йўлларда яхмалак кузатилади.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Самарқандда 2 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди
Маҳаллий
Тошкентда автобуснинг юрган масофасига қараб тўлов қилиш тизими йўлга қўйилади
Маҳаллий
Аҳолининг валюта айирбошлашга йўналтирган пул маблағлари ҳажми 68 фоизга ўсди — Марказий банк