Франция президенти Эммануэль Макрон ЖЧ—2022 финалидан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди.
Биринчи бўлимдан сўнг биз жуда орқада эдик. Бироқ бундай камбэклар кам бўлса-да, аввал ҳам амалга ошган. Қийинчилик билан ҳисобни тенглаштира олдик. Мбаппе ақл бовар қилмас иш бажарди. Тўғри, бу бутун жамоанинг ҳам меҳнати.Франция терма жамоаси Аргентинага қарши ЖЧ—2022 финалида иштирок этди. Асосий бўлимларда дуранг натижа қайд этилиб, жамоалар пенальтилар сериясига қадар етиб борди. Пенальтиларда Аргентинанинг қўли баланд келди.Иштиёқимиз қайтди, жамоамга қаттиқ ишондим. Қўшимча бўлимларда яна бир мўъжиза амалга оширдик, имконият ҳам бор эди (123-дақиқада Коло-Муанининг зарбасини Эмилиано Мартинес қайтариб юборди).
Мбаппе — ажойиб футболчи, у ҳали 24 ёшда. Бу ҳақида унинг ўзига эслатиб қўйдим. У чемпионатнинг энг яхши тўпурари бўлди, ўтган сафар эса чемпион бўлганди.
Худди Мбаппе каби мен ҳам қайғудаман. Килианга ундан фахрланишимни айтдим, биз шунчаки футбол ўйинини ютқаздик. Спорт шунақа.
Дешамни терма жамоада қолишини хоҳлайман. Ундан бу ҳақида ўйлаб кўришини сўрадим.
Изоҳ (0)