Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Перу президенти Дина Болуарте ўз лавозимини тарк этиши керак деб ҳисобламаслигини маълум қилди ва Конгрессни (мамлакат парламенти) муддатидан олдин сайловлар ўтказишни маъқуллашга чақирди.

Дина Болуарте (марказда)

Дина Болуарте (марказда)
Фото: EPA

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, унинг истеъфоси «муаммони ҳал қилмайди». У ўз навбатида қўлидан келган барча ишни қилганини, хусусан, Конгрессга сайлов ўтказиш тўғрисидаги қонун лойиҳасини юборганини таъкидлади.

«Мен улардан сайловда овоз бериш имкониятини қайта кўриб чиқишни талаб қиламан», — деди Болуарте.

16 декабрь куни Конгресс президентлик сайловларни 2023 йилга кўчириш бўйича таклиф қилинган конституциявий ислоҳотни маъқулламаган эди.

Перуда ҳокимият инқирози декабрь ойи бошида, парламентарийлар собиқ президент Педро Кастилёни коррупция билан боғлиқ ҳолда ҳокимиятдан четлатиш имкониятини учинчи марта муҳокама қилганидан сўнг, Кастилё Конгресс тарқатиб юборилгани ва мамлакатда фавқулодда ҳолат жорий этилганини эълон қилиши ортидан юзага келди. Президент томонидан кўрилган чораларга қарамай, парламент аъзолари йиғилиш ўтказиб, Кастилёга импичмент эълон қилди. Кўп ўтмай у ҳибсга олинди ва унга нисбатан жиноий иш очилди.

Бу воқеалар ортидан мамлакатнинг қатор туманларида тартибсизликлар кузатилди. Лотин Америкаси оммавий ахборот воситаларининг таъкидлашича, Болуарте, афтидан, ҳали мамлакатдаги сиёсий вазиятни барқарорлаштиришга муваффақ бўлмаган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги Бош консулхонаси Туркиядаги фуқароларга мурожаат билан чиқди 
Маҳаллий
Ўзбекистонда 7 февраль куни 20 даражагача илиқ бўлиши кутилмоқда 
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди