• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12593.77
    • RUB158.49
    • EUR14698.19
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Дунё

    Дунёнинг қайси давлатларида 2040 йилга келиб сув танқислиги кучаяди? (харита)

    Келгуси бир неча ўн йилликларда дунё мамлакатларида сувга бўлган талаб ортиши мумкин. Аҳолининг жадал ўсиши одамлар, фермер хўжаликлари ва компаниялар томонидан истеъмолнинг ортишига олиб келади. Янада кўпроқ одамлар шаҳарларга кўчиб ўтмоқда, бу эса таъминотни янада кучайтиради.

    Аммо бу сувнинг ҳаммаси қаердан олиниши аниқ эмас. Иқлим ўзгариши баъзи ҳудудларни қуруқроқ, баъзиларини эса намли қилиши кутилмоқда. Сув таъминоти ва унга талабнинг ўзгариши муқаррар бўлса-да, бу ўзгариш бутун дунё бўйлаб қандай тақсимланиши тўлиқ маълум эмас. WRI (Дунё ресурслари институти) томонидан ўтказилган биринчи таҳлил бу масалага янги ойдинликлар киритади.

    Дунё мамлакатларида 2040 йилга келиб сувга танқислиги ошиши турли рангларда ажратиб кўрсатилган: тўқ қизил — танқислик энг юқори бўладиган давлатлар (80 фоиздан кўп), қизил — юқори ( 40-80 фоиз), сариқ — ўртачадан юқори (20-30 фоиз), кўк — ўртачадан паст (10-19 фоиз), сиёҳранг — паст (10 фоиздан кам).

    Дунё мамлакатларида 2040 йилга келиб сувга танқислиги ошиши турли рангларда ажратиб кўрсатилган: тўқ қизил — танқислик энг юқори бўладиган давлатлар (80 фоиздан кўп), қизил — юқори ( 40-80 фоиз), сариқ — ўртачадан юқори (20-30 фоиз), кўк — ўртачадан паст (10-19 фоиз), сиёҳранг — паст (10 фоиздан кам).
    Фото: WRI

    Иқлим моделлари ва ижтимоий-иқтисодий сценарийлар мажмуасидан фойдаланган ҳолда, WRI 2030 ва 2040 йилларга бориб 167 та мамлакатда юзага келадиган сув танқислигини ўлчаган ва баҳолаган. Чили, Эстония, Намибия ва Ботсванада 2040 йилга бориб сув танглиги айниқса сезиларли даражада ошиши мумкинлиги аниқланди. Бу шуни англатадики, ушбу мамлакатлардаги корхоналар, фермер хўжаликлари ва жамоалар келажакда бугунги кунга қараганда кўпроқ сувсизликка дучор бўлиши мумкин.

    2040 йилда энг кўп сув танқислигига учраши тахмин қилинаётган 33 та давлат орасида Марказий Осиё мамлакатлари, хусусан Ўзбекистон ҳам бор.

    Бу ҳолатнинг олдини олиш учун Ўзбекистонда ҳукумат томонидан аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. Жумладан, жорий йилда 527 та иншоот ҳамда қарийб 7 минг километр тармоқ барпо этилди. Йил бошида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз бўлган бўлса, йил якунида бу кўрсаткични 74 фоизга етказиш режалаштирилган.

    Шунингдек, давлатнинг ижтимоий буюртмаси орқали туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Келгуси йилда 17 та шундай қишлоққа 251 километр қувур тортилиши режалаштирилган.

    Ичимлик суви долзарб муаммога айланаётган мамлакатлардан яна 14 таси Яқин Шарқда жойлашган, улардан тўққизтасида: Баҳрайн, Қувайт, Фаластин, Қатар, Бирлашган Араб Амирликлари, Исроил, Саудия Арабистони, Уммон ва Ливанда 5 баллдан 5 баллни ташкил қиладиган танқислик юзага келиши мумкин.

    Суриядаги қурғоқчилик ва сув танқислиги мамлакатда 2011 йилги фуқаролар урушини қўзғатган тартибсизликларга бевосита алоқадор. Сув ресурсларининг камайиши ва сурункали нотўғри бошқарув 1,5 миллион одамни, биринчи навбатда деҳқонлар ва чорвадорларни тирикчилик воситаларидан айрилишга ва ерларини тарк этишга, шаҳарларга кўчиб ўтишга ва Суриядаги умумий беқарорликни кучайтиришга мажбур қилди.

    Муаммо бошқа мамлакатларга ҳам тегишли. Сув Фаластин ва Исроил ўртасидаги ўнлаб йиллар давом этган можаронинг муҳим қисми. Саудия Арабистони аҳолисининг ғалла импортига қарамлиги ошган. АҚШ Миллий разведка кенгашининг ёзишича, сув муаммолари Шимолий Африка ва Яқин Шарқнинг асосий давлатларини беқарорлик ва давлат муваффақиятсизликлари хавфи остида қолдиради ва уларни АҚШ билан ташқи сиёсат алоқаларидан чалғитади.

    Африка ва Яқин Шарқдагичалик бўлмаса-да, АҚШ, Хитой ва Ҳиндистон каби глобал қудратли давлатлар ҳам сув билан боғлиқ хавф-хатарларга дуч келмоқда. Ҳар учала мамлакатда вазият 2040 йилгача тахминан ўзгармас бўлиб қолиши прогноз қилинмоқда. Бироқ, ҳар бирининг алоҳида ҳудудларида, масалан, АҚШнинг жануби-ғарбий қисми ва Хитойнинг Нингхиа провинциясида сув танқислиги 40—70 фоизгача ошиши кузатилиши мумкин.

    18.12.2022, 13:08   Изоҳ (0)   62577
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Испанияда қисқартирилган иш ҳафтасини синовдан ўтказиш бошланди

    18.12.2022, 12:51

    АҚШнинг Мексика билан чегарадош шаҳрида муҳожирлар оқими сабаб фавқулодда ҳолат эълон қилинди

    18.12.2022, 11:31

    Перу президенти истеъфога чиқишдан бош тортди ва муддатидан олдин сайловлар ўтказишни талаб қилди

    18.12.2022, 11:10

    Байденнинг сайловолди кампаниясига тайёргарлик бошланди — WSJ

    18.12.2022, 09:56

    Япония таслимидан кейин ҳам 30 йил партизанлик қилган «сўнгги самурай», денгизга чўкиб кетган бурғилаш платформаси ва КХДРнинг «абадий президенти». Кун хронологияс...

    18.12.2022, 09:30

    Шимолий Корея Япон денгизига навбатдаги баллистик ракеталарни учирди

    18.12.2022, 09:11
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    Олий таълим етакчилари Тошкентда биринчи ҚС Eurasia Форумъда бирлашади


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    Ellipse International School – фарзандингиз келажаги бошланадиган жой!


    Chery Ўзбекистонда сотувлар бўйича мутлақ рекорд ўрнатмоқда


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    BYD расмий дилери Бени Моторс Самарқандда BYD Seaлион 7 флагман кроссоверини тақдим қилди


    “Yandex Uzbekistan” информатика ўқитувчилари учун таълимда сунъий интеллект этикасига оид интенсив курслар ташкил этди


    30 июль куни Тошкентда BYD инновацион мобил модули ўз фаолиятини бошлади


    BI Group бизнес-тоифа хонадон ютуқли ўйини:Тошкентдаги мавсумнинг асосий тадбири қандай ўтди


    Тошкент Фармацевтика Институти — Фармация соҳасида халқаро даражадаги сифатли таълим


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 


    Август совғалари: Centrum Air 155 та авиачиптани тортиқ қилади!


    Hayot Bank “Яшил юрак” номли кенг кўламли экологик ташаббусни эълон қилди. Август ойидан бошлаб Ўзбекистон бўйлаб Hayot Bank’нинг ҳар бир янги омонатчиси учун битта дарахт экилади

     

    Тавсия этамиз

    Нега атом бомбаси портлаганидан кейин ерда инсонлар изи қолиб кетган? Олимлар изоҳи

    7 август, 15:57

    Ўзбекистонда “тонировка” учун ёзда арзонлаштирилган нарх жорий этилиши мумкин

    7 август, 15:45

    Пора, нефть ва террорчилик: нега Қатар амири шов-шувлар марказидан тушмаяпти?

    5 август, 11:20

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Трамп Путинга Украина билан ҳудудлар алмашинувини муҳокама қилишни таклиф қилади

    Дунё | 7 август, 23:25

    “Депутат сайловчилар масалаларини кўтариб, ҳар қандай даражадаги раҳбарга кўндаланг қўйиши керак” — Эркинжон Турдимов

    Ўзбекистон | 7 август, 23:16

    Google бепул AI репетиторни тақдим этди

    Дунё | 7 август, 23:10

    Электр таъминоти корхоналари ходимлари ҳам бодикамера билан ишлашни бошлади

    Ўзбекистон | 7 август, 22:55

    Бухорода ота фарзандларига 128 млн сўм алиментни тўламай юргани маълум бўлди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:45

    Гана президенти самолёт ҳалокатидан мўжиза туфайли омон қолган — Ghanaweb

    Дунё | 7 август, 22:30

    Google хакерлик ҳужумига учраганини тасдиқлади

    Дунё | 7 август, 22:20

    Бухорода тадбиркор 800 млн сўмдан ортиқ асоссиз солиққа тортилди

    Ўзбекистон | 7 август, 22:09
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.