• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12634.34
    • RUB162.37
    • EUR14821.34
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +35°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Кино

    «Рататуй», «Бошқотирма», «Коко сири» — болалар қолиб, катталар ҳам севиб томоша қиладиган Pixar мультфильмлари (видео)

    Бир ярим соат яхши мультфильм томоша қилиш каби ҳеч нарса кайфиятингизни кўтара олмайди. Бундай кинотерапия сизни, албатта, табассум қилишингизга сабаб бўлади. Қуйида бетакрор сюжетга эга энг яхши мультфильмлар рўйхатини келтирамиз.

    «Ўйинчоқлар тарихи»

    АҚШ, 1995 йил

    Fantaзия, саргузашт, комедия.

    Давомийлиги: 81 дақиқа.

    IMDb: 8.3.

    Ушбу лойиҳа билан Pixar мультфильмлар яратувчи студия сифатида иш бошлади. Шу билан бирга, «Ўйинчоқлар тарихи» 3D компьютер анимацияси ёрдамида яратилган тўлиқ метражли картина ҳам ҳисобланади. Мультфильм ниҳоятда муваффақиятли чиқди ва режиссёр Жон Лассетер бу учун махсус «Оскар» ҳам олди.

    Студия яна уч марта «Ўйинчоқлар тарихи» қаҳрамонларига қайтди. Ҳар бир фильмнинг сюжети жиддийроқ бўлиб, болаларнинг улғайиши ва баъзида яқинларни ҳам қўйиб юбориш кераклиги ҳақида тушунтиради. 2022 йилнинг ёзида эса ўйинчоқ асос қилиб олинган астронавтнинг ҳикоясини тасвирлайдиган «Бузз Lightyear» spin-offи чиқди.

    «Фликнинг саргузаштлари»

    АҚШ, 1998 йил.

    Fantaзия, саргузашт.

    Давомийлиги: 95 дақиқа.

    IMDb: 7.2.

    Pixar раҳбарлари ушбу мультфильмни Эзопнинг классик «Чумоли ва чирилдоқ» эртаги ва шунга ўхшаш сюжетли Disney’нинг эски қисқа метражли фильми асосида яратдилар. Фақат муаллифлар ҳикояни эпопеяга айлантиришга қарор қилишди.

    Мультфильмнинг чиқиши янги DreamWorks Animation студияси билан боғлиқ жанжал соясида қолди. Унинг раҳбари Жеффри Катзенберг Disney директорлар кенгаши таркибида эди, лекин ҳамкасблари билан келиша олмай, ўз компаниясини яратиш учун алоҳида чиқиб кетади. Ажабланарлиси шундаки, «Чумоли» DreamWorks’нинг биринчи анимацион лойиҳаси бўлиб, «Флик» билан деярли бир хил сюжетга эга.

    «Немони излаб»

    АҚШ, Австралия, 2003 йил.

    Саргузашт, комедия.

    Давомийлиги: 101 дақиқа.

    IMDb: 8.1.

    Мультфильм ғояси режиссёр Эндрю Стентоннинг болаликдаги хотираларидан келиб чиққан: бир марта у аквариумда тропик балиқларни кўрганида, улар бу ердан ўз уйларига қочишни хоҳлашса керак, деб ўйлаган. Сувости дунёсини тасвирлашда максимал ишончлилик учун Pixar аниматорлари ихтиология курсларига қатнашади ва балиқлар физиологиясини ўрганишади, ҳатто Буюк тўсиқ рифи яқинида сув остига шўнғиш дарсларини ҳам ўзлаштиришади.

    «Немони излаб» мультфильмидан бери Pixar’нинг аксар картиналари «Оскар» мукофотига сазовор бўлган. 13 йилдан сўнг фильмнинг давоми «Дорини излаб» мультфильми чиқди, унда қаҳрамон ўз оиласини қидиришга кетади.

    «Рататуй»

    АҚШ, 2007 йил.

    Саргузашт, комедия.

    Давомийлиги: 111 дақиқа.

    IMDb: 8.0.

    Картина муаллифлари томошабинни тарихга тўлиқ сингдиришга ҳаракат қилишади. Бунинг учун улар Парижга келиб шаҳарни, ҳатто унинг канализация тизимини ҳам ўрганишади. Бундан ташқари, «Рататуй» яратувчилари ресторан ошпази Томас Келлер билан ишлайдилар ва ҳақиқий ошхонанинг жуда кўп нозик жиҳатларини ўрганишади — масалан, ошпазлар енгларини қандай шимаришини ҳам. Шу билан бирга, аниматорлар ахлат уюмини реал тарзда чизиш учун маҳсулотларни атайлаб чиритишади.

    Тайёргарлик жараёнида каламушлар бўйича мутахассислар билан маслаҳатлашиб, ҳақиқий кемирувчиларнинг ҳаракатларини суратга олишади ва Реми иложи борича ишонарли кўриниши учун улардан қолип олишади.

    «Юқорига»

    АҚШ, 2009 йил

    Саргузашт, комедия.

    Давомийлиги: 96 дақиқа.

    IMDb: 8.2.

    Дастлаб ёзувчи ва режиссёр Пит Доктер ҳаво шарларида учадиган қаср ҳақида мультфильм суратга олмоқчи эди. Қасрдаги икки шаҳзода ерга йиқилиб, уйга қайтиш учун имконият қидиради. Аммо аста-секин ғоя тубдан ўзгариб, яна бир дадил қарорга олиб келади: «Юқорига» ижодкорлари бош қаҳрамонни кичик томошабинларнинг бобо-бувиларига жуда ўхшаш кекса одам сифатида тасвирлашади.

    Мультфильм барча ёшдаги томошабинларни ҳайратга солиб, кассаларда хитга айланди. Ахир у кекса одамнинг орзулари ва саргузашт сари ҳаракат қилиши мумкинлигини кўрсатади.

    «Шерюрак қиз»

    АҚШ, 2012 йил.

    Fantaзия, саргузашт.

    Давомийлиги: 93 дақиқа.

    IMDb: 7.1.

    «Шерюрак қиз» фильмида аниматорлар қаҳрамонлар деярли ҳар доим бир хил кийимда бўладиган классик принциплардан узоқлашишга қарор қилишади. Мультфильмнинг бош қаҳрамони беш марта, отаси тўққиз марта кийим алмаштиради. Бундан ташқари, турли қаҳрамонлар ва қабилалар учун муаллифлар ўзларининг матолари ва нақшларини яратишга ҳаракат қилишади.

    Бундан ташқари, «Шерюрак қиз» Pixar’нинг ҳикоя марказида аёл қаҳрамони бўлган биринчи мультфильми ва студиянинг классик эртак жанридаги биринчи иши.

    «Бошқотирма»

    АҚШ, 2015 йил.

    Комедия, драма.

    Давомийлиги: 95 дақиқа.

    IMDb: 8.1.

    «Бошқотирма» — Pixar’нинг яна бир дадил ҳаракати. Дарҳақиқат, ушбу мультфильмда муаллифлар том маънода инсоннинг ички дунёсига, ўсмирлик депрессиясини тушунишга ҳаракат қилишади. Эмоцияларни визуализация қилиш ҳар қандай ҳис-туйғуларни бостиришнинг иложи йўқлигини тушунишга ёрдам беради, ҳатто қайғу ҳам инсоннинг ажралмас қисмидир.

    Қувонч, кутилганидек, юлдузча кўринишида пайдо бўлади ва қайғу кўз ёшига ўхшайди. Ажабланарлиси шундаки, Нафрат кўпчилик болаларга ёқмайдиган брокколи тимсолида чизилган.

    «Коко сири»

    АҚШ, 2017 йил.

    Fantaзия, драма, саргузашт.

    Давомийлиги: 105 дақиқа.

    IMDb: 8.4.

    «Коко сири» том маънода бир-бирига мос келмайдиган комбинацияларни бирлаштиради. Бир томондан, бу кўплаб қўшиқлардан иборат позитив ва хушчақчақ мультфильм. Бошқа томондан, бу болаларга ўлим муқаррарлиги ҳақида айтишга ва уларни яқинлари билан хайрлашишга ўргатишга уринишдир. Натижада картина ёш томошабинларни кулдириши ва айни пайтда катталарнинг эса кўзларига ёш келтириши мумкин.

    Анимация устида ҳам кўп ишланган. Ўликлар дунёсини иложи борича ёрқинроқ кўрсатишни истаган аниматорлар ҳатто скелетлар кийимда қандай ҳаракатланишини ўрганиб чиқишади.

    «Қалб»

    АҚШ, 2020 йил.

    Fantaзия, мусиқий, драма.

    Давомийлиги: 100 дақиқа.

    IMDb: 8.4.

    «Юқорига» ва«Бошқотирма» режиссёри Питер Доктер мазкур картинани классик Pixar услубига қайтиш деб атамоқда. Мультфильмдаги катталар мавзулари болаларча енгил намойиш билан бирлаштирилади. Буларнинг барчаси ажойиб мусиқа билан тўлдирилади.

    Мавзуга доир:

    • Болалар ва катталар севиб томоша қиладиган энг яхши мультфильмлар (видео)
    • «Уларнинг ҳаммаси иккичи ва танбал» — болаликни ёдга солувчи совет мультфильмлари (фото)
    • Кинотавсия: Тош юракларни ҳам эритиб юборишга қодир қисқа метражли мультфильмлар (видео)
    • «Тоторо», «Қалб», «Лука» — оригинал сюжетга эга энг яхши мультфильмлар (видео)

    08.12.2022, 18:50   Изоҳ (0)   16966
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Фи, Чи, Пи», «Сукунат», «Оролдаги эртак» — қайта-қайта кўришга арзийдиган, кучли сюжетга эга бўлган турк сериаллари

    08.12.2022, 10:55

    «Маликанинг кундалиги», «Форсаж», «Жокер» — давоми экранларга чиқиши кутилаётган севимли фильмлар

    02.12.2022, 10:59

    Йиғламасдан кўролмайсиз: Одамлар ва жониворлар дўстлиги ҳақидаги энг ажойиб фильмлар

    01.12.2022, 12:58

    Биз кўрмаган саҳналар: турли сабабларга кўра машҳур фильм ва сериалларнинг кесиб ташланган кадрлари (фото)

    01.12.2022, 10:27

    Шарқона эртак: муҳаббат ҳақидаги энг яхши 6 та турк сериали

    29.11.2022, 20:45

    Роли сабаб томошабинлар танқиди ва ғазабига учраган машҳур актёр ва актрисалар (фото)

    26.11.2022, 11:45
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Kia Ўзбекистон бозорини эгалламоқда: 2025 йилнинг биринчи ярмида рекорд даражадаги сотувлар


    Ўзбекистонда янгиланган HAVAL H6 расман ишга туширилди


    “КАФОЛАТ суғурта компанияси” АЖнинг молиявий барқарорлик рейтинги “Fitch Ratings” томонидан “Ижобий” прогнози билан “Б+” даражасида тасдиқланди


    Beeline Uzbekistan ҳудудларда рақамли ривожланишни жадаллаштирмоқда


    Чиқим ва кирим: назорат сари илк қадам


    Ичкаридан назар: Imzo фабрикаси қандай ишлайди?


    BI Sad’O Business лойиҳасида очиқ эшиклар куни бўлиб ўтди ва ЧИЛЛА акцияси бошланди


    Ипак Йўли Банкдан Tradeloan: халқаро битимларни молиялаштириш


    Туризмдаги трендлар 2025: Хитойда Марказий Осиёга – Қозоғистон, Ўзбекистон, Қирғизистонга қизиқиш ўсмоқда


    InfinBANK’дан VISA картаси энди Swoo Pay иловасида


    Нео Insurance — суғурта бозоридаги рақамли ўзгаришларнинг 2 йиллик натижаси 


    Centrum Air 25 июлдан Тошкент — Сеул тўғридан-тўғри рейсларини бошлайди 


    Central Asian University RUR ва THE Impact Rankings 2025 халқаро рейтингларида ўз мавқеини мустаҳкамламоқда


    Ўзбекистон Миллий банки халқаро капитал бозорида 400 млн АҚШ долларлик облигацияларни муваффақиятли жойлаштирди


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!

     

    Тавсия этамиз

    Кремль соясидаги жумбоқлар: сирли равишда вафот этган россиялик тадбиркор ва амалдорлар

    10 июл, 20:40

    Исроилнинг Ғазодаги қирғини ягона эмас: Инсоният тарихидаги энг йирик геноцидлар қандай содир бўлганди?

    10 июл, 19:12

    Patriot: Исроил воз кечган, Украина эса кўпроғига эга чиқишни истаётган ярим асpлик тизим ҳақида нималар маълум?

    8 июл, 20:45

    “Ўлим шарбати”: СССРда Сталиндан сўнг иккинчи қудратли шахс номи берилган қурол қандай пайдо бўлганди?

    6 июл, 15:23
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    АҚШ давлат департаменти ислоҳот важи билан 1 350 дан ортиқ ходимини ишдан бўшатади — CNN 

    Дунё | 13 июл, 11:25

    “Мутлақо кечирилмас ва кескин қораловга лойиқ” — Қўнғиротбой Шарипов ОТМга киришдаги коррупция ҳақида

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:54

    Россия мамлакатнинг учинчи энг йирик олтин ишлаб чиқарувчисини миллийлаштирди

    Дунё | 13 июл, 10:38

    Фарғонада фуқаро ўз танишини Gentraʼда қасддан уриб, ўлдириб қўйди

    Ўзбекистон | 13 июл, 10:14

    Ўзбекистоннинг олис ва чекка ҳудудларида хорижий тиллар бўйича ўқув маркази очадиган ёшларга фоизсиз қарз берилади

    Ўзбекистон | 13 июл, 09:32

    Саломатлик ҳақидаги замонавий тиббиёт аллақачон инкор қилган янглиш фикрлар

    Саломатлик | 13 июл, 08:39

    Путин Эронни яширинча уранни бойитишдан воз кечишга чақирди

    Дунё | 13 июл, 08:25

    Ўзбекистонда муомалага чиқарилган банк карталари сони кескин ўсди

    Иқтисодиёт | 13 июл, 08:00

    АҚШда Трампга қарши терговларга ёрдам берган ходимлар ишдан бўшатилди

    Дунё | 12 июл, 23:50
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.