Шавкат Мирзиёев топшириғига асосан жамоат транспорти ҳайдовчиларининг ойлик маоши икки баробарга оширилди.
«Тошшаҳартрансхизмат» матбуот хизматининг хабар қилишича, пойтахтда автобус ҳайдовчилари 2022 йилнинг декабридан бошлаб камида 5-6 миллион сўм миқдорида ойлик маоши олади.
Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни «Тошшаҳартрансхизмат» акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлиб, қатновлар тезкорлиги ва хизмат сифатини таъминлаш, ҳайдовчиларнинг ойлик маошларини ошириш бўйича кўрсатма берганди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)