• Профилга Кириш
  • 1744009905_435.svg 1744009905_642.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12586.41
    • RUB160.42
    • EUR14758.82
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Қиёматда тенгма-тенг жавоб берасиз». Муфтий Нуриддин Холиқназаров гиёҳванд моддалар савдоси билан шуғулланаётганларга мурожаат қилди (видео)

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров гиёҳвандлик иллати, унга қарши чоралар, бундай моддалар савдоси билан шуғулланаётган шахсларга етадиган зарарлар ҳақида гапирди.

    Кадр: YouTube

    Кадр: YouTube

    Муфтийнинг сўзларига кўра, ҳозирги кунда гиёҳвандлик иллатига мубтало бўлганлар сони дунё бўйлаб 500 миллионни ташкил этмоқда. Ҳар куни минглаб одамлар шу вабо сабаб ҳаётдан кўз юммоқда. Қанча-қанча оилалар шунинг ортидан пароканда бўляпти, ногирон болалар туғиляпти.

    Қуйида Мусулмонлар идораси раисининг ушбу мавзу юзасидан айтган фикрлари тўлиқ ҳолда келтирилади.

    «Қуръони каримда Аллоҳнинг ‘Ўзингизни ўз қўлингиз билан ҳалокатга ташламанғ, деган оят калимаси бор. Инсон ўзини ўзи ҳалокатга ташлаши мумкин эмас. Агар шу катта гуноҳ бўлади. Ўз жонига қасд қилиш деганда биз доим суиқасд қилиш, бирор кўриниб турган суиқасдни тушунамиз. Лекин аслида гиёҳвандлик ҳам инсоннинг ўз жонига қасд қилиши билан тенгдир.

    Исломнинг 5 та олий мақсади деган нарса бор: инсонларнинг ҳаётини, ақлини, мол-дунёсини, насабини ва динини муҳофаза қилиш. Дин мана шу 5 мақсад устига қурилган. Қайси ғоя ёки амал мана шу мақсадларга қарши бўлса, бу инсон Исломга қарши чиқаётган бўлади. Уламолар гиёҳвандликни мана шу 5 мақсаднинг ҳаммасига зид деб билади.

    Биринчидан, гиёҳвандлик инсонларнинг ҳаётига зомин бўлади. Бир пайтлар оддийгина кўкнори орқали гиёҳвандлик билан шуғулланилган бўлса, у бугунги кунда кимёвий таркибга айланди. Ҳозир махсус дорилар пайдо бўлди, одамлар шундай дориларни сотиб олиб, ўз ҳаётига тажовуз қиляпти.

    Иккинчидан, бу иллат одамларнинг молига таъсир ўтказяпти. Одамлар бу иллат учун молини исроф этяпти, ҳаром йўлга сарфлаяпти. Шу даражага бориб қолиняптики, бу иллатга йўлиққанлар пули қолмагач, уйидаги бор нарсани олиб чиқиб сотяпти. Бола-чақасининг ҳам ризқини ўйламаяпти. Ҳатто ота-онаси, яқинларининг пулини ўғирлаб, шу йўлга сарфлаётганлар бор.

    Яна бир мақсад одамларнинг ақлини муҳофаза қилиш бўлиб, бугунги кунда гиёҳвандлик одамларни ақлидан айиряпти. Уламолар айтадики, гиёҳвандлик вақтинча мажнун бўлиш, ақлдан кетишга олиб келади. Шу пайтда у исталган жиноятни қилиб қўйиши мумкин.

    Кейинги мақсад — насабни ҳимоялаш. Насабнинг пок бўлиши, келажак авлоднинг соғлом туғилишини муҳофаза қилиш Исломнинг олий мақсадларидан биттаси ҳисобланади. Бугун гиёҳвандлик ортидан қанчадан қанча бола ногирон туғилмоқда. Демакки, гиёҳвандлик бу мақсадга ҳам қарши.

    Яна бир мақсадлардан бири — динни муҳофаза қилиш. Аммо бу иллатга киришганларда дин қоладими? Динга амал қилиш уёқда турсин, уни тасаввур этишдан ҳам узоқлашиб қолади. Ўз-ўзидан кўриниб турибдики, гиёҳвандлик Исломнинг энг олий деб билган 5 мақсадининг барчасига қарши.

    Росулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг бир ҳадислари бор. Унда шундай дейилади: ‘Сизлардан кимки бир мункар (ножоиз) ишни кўрса, уни қўли билан ўзгартирсин (қайтарсин). Агар бунга қодир бўлмаса, унда тили билан (қайтарсин). Бунга ҳам қодир бўлмаса, қалби билан (қайтарсин). Бу (қалби билан мункар-ҳаром ишни қайтариш) эса иймоннинг энг заифидир’. Шу даражагача бормаслик керак.

    Гиёҳвандлик қайтариш керак бўлган ишларнинг энг юқори даражасида туради. Уларни қўли билан қайтарадиганлар махсус хизматлар бўлиб, яъни уларга жазо бериш назарда тутилади. Биз эса тилимиз билан бу ишдан қайтарамиз: гапирамиз, огоҳлантирамиз, керак бўлса, тегишли жойларга айтиб, даволаттирамиз. Лекин ҳозир бизда бефарқлик. Атрофда шундай инсонларни кўрсак, кўрмаганга, эшицак ҳам, эшитмаганга олиб юраверамиз. Шу нарса хато.

    Ҳозир биз энг кўп хавотир оладиган жиҳатимиз — ёшларнинг психотроп моддалардан фойдаланишлари. Аслида бу дорилар руҳий касалларни даволаш учун чиқарилади. Шунингдек, бундай дорилар фақатгина махсус рухсатнома билан, рухсат этилган жойлардагина сотилиши керак. Агар соғлом одам бу дориларни қабул қилса, вақтинча руҳий касалга айланади. Тўхтовсиз қабул қилавергач, ўзини бошқара олмай қолиб, ё ўзининг, ё бирор яқинининг жонига қасд қилар экан.

    Ёшлар бу дориларни қаердан оляпти? Кўчада билдирмасдан сотаётганлар, ўзига алоҳида макон қилиб олганлар йўқ дейсизми? Шу ердан оляпти ёшлар. Ана шу сотувчиларга айтамизки, гиёҳванд моддани истеъмол қилган ҳам, уни сотган ҳам, уни олиб келишда ёрдам берган ҳам баробар гуноҳкор бўлади. Сотган дорингизни қайсидир бола истеъмол қилиб, шунинг ортидан нима жиноят қиладиган бўлса, сиз ҳам қиёматда у билан тенгма-тенг жавоб берасиз. Шунинг ортидан бола боқиб, тирикчилик қилаётганлар, Аллоҳдан уялинг. Эртага сизнинг авлодингиздан ҳам мана шу дардга мубтало бўлганлар чиқиб қолиши мумкин.

    Бундай савдо билан шуғулланаётганларни кўрган одам ҳам керакли жойларга айтиб, тўхтатиши керак. Бу гуноҳ ёки чақимчилик бўлмайди. Аслида, буни айтмаслик гуноҳ. Чунки ўша битта таблеткани ичиши билан бир кишининг жонига қасд қилиши, бир одамни ўлдириб қўйиши ёки бошқа жиноятлар қилиб қўйиши мумкин. Ёки ўзи ҳалокатга учраши мумкин. Шунинг олдини олиш — ҳаммамизнинг вазифамиз. Бефарқ бўлмаслигимиз керак.

    Ўзбекистон Мусулмонлари уламолар кенгашининг алоҳида қарори, алоҳида фатвоси шуки, ким гиёҳвандлик савдоси билан шуғулланётган бўлса, унинг топган моли ҳаром, бола-чақасига ҳаром егизаётган бўлади. Бундан топган молидан қилинган ҳеч бир эҳсони қабул бўлмайди».

    Мавзуга доир:

    • «Баъзи йигитларнинг онаси ‘Ё мени танла, ё аёлингни’, деб танлов қўйяпти. Аслида онанинг шундай шарт қўйиши гуноҳ» — Нуриддин Холиқназаров
    • «Ҳозир ҳамманинг ўз ‘шайхи’ бор Google деган. Ёзяпмиз, жавоби чиқса, мана шу тўғри деб ўйлаяпмиз» — Нуриддин Холиқназаров
    • «Аллоҳ исроф қилгувчиларни яхши кўрмайди. Ҳаммаси учун жавоб берамиз» — Муфтий Нуриддин Холиқназаров
    • «Коррупционэрларни лаънатлаймиз, лекин уларни порахўр қилаётган биз ўзимиз-ку» — Муфтий Нуриддин Холиқназаров

    15.12.2022, 12:17   Изоҳ (0)   8271
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Сербияда Made in Uzbekistan номи остида Ўзбекистон маҳсулотлари кўргазмаси ўтказилиши мумкин

    15.12.2022, 12:10

    Ўзбекистонликлар дам олиш учун энг кўп қаерга бораётгани маълум қилинди

    15.12.2022, 11:55

    Ўзбекистонда интернетдан фойдаланувчилар сони 31 миллиондан ошди

    15.12.2022, 11:30

    Ўзбекистонда АИ-80 бензини ишлаб чиқариш ҳажми 50 фоиздан кўпроққа оширилди

    15.12.2022, 11:26

    Пенсия ҳисоблашда янги тартиб жорий этилмоқда. Кимларнинг пенсияси ошади?

    15.12.2022, 11:22

    Фото: «Жанубий Устюрт» табиат боғидаги Сариқамиш кўлига учиб келган ноёб қушлар

    15.12.2022, 10:30
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ёз осмоннинг ўзидаёқ бошланади: Silk Avia Тошкентдан Иссиқкўлга кунлик авиақатновларни йўлга қўймоқда


     Навоий инновациялар университети: замонавий билим сари ишончли қадам 


    Савдо, финтех ва “яшил” лойиҳалар: Octobank Хитой билан ҳамкорликни қандай йўлга қўймоқда


    Маркет Yandex Go Самарқандда ишга тушди


    “Wyndham Garden Чарвак” курорт мажмуаси қурилиши қандай кечаётганини кўрсатди


    “S&P” Ўзбекистон Миллий Банкининг рейтинг прогнозини “ижобий”га кўтарди 


    American University of Technology (AUT)  28 июнь - Очиқ эшиклар кунига таклиф этади


    BI Group ва Асакабанк Ўзбекистонда тижорат кўчмас мулки учун бизнес ипотекасини ишга туширди


    “Kia Го!”: Kia Sonet эгаларининг учрашуви – йил давомида бирга


    BYD Astana Motors расмий дилерлик тармоғи Тошкентдаги барча бешта дилерлик марказида "Бест Буй Дай" тадбирини ўтказади


    Тошкент ва Бангкок ўртасида тўғридан-тўғри авиақатнов: Centrum Air янги халқаро йўналишни ишга туширади 


    Қашқадарё ва Бухорода амалга оширилган қуёш энергияси лойиҳаларига 1 йил тўлиши муносабати билан расмий тадбир бўлиб ўтди


    Тошкентда Стинг бренди ҳомийлигида "Формула-1" фильмининг премераси бўлиб ўтди


    Қаерга инвестиция киритиш мумкин? Қандай актив турлари мавжуд? 


    Қашқадарёнинг Чимёни – Мираки ҳақида сиз билмаган фактлар

     

    Тавсия этамиз

    НАТО тарихи – дунёдаги энг қудратли ҳарбий ташкилотнинг обрўси пасаймоқдами?

    26 июн, 20:31
    Audio Icon

    Жой ҳаммага етарди: Жеймс Кемеронга кўра, “Титаник” йўловчиларининг омон қолиш имконияти бўлган

    25 июн, 23:50

    “Трампнинг Титаниги тўхтайди” — Эрон элчиси

    25 июн, 13:39

    АҚШнинг Яқин Шарқдаги ҳарбий базалари сони нечта ва қаерда жойлашган?

    24 июн, 19:05
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Шавкат Мирзиёев туркман халқи миллий етакчиси Гурбангули Бердимуҳамедовни туғилган куни билан табриклади

    Ўзбекистон | 29 июн, 17:00

    “Дипломга қизиқиш камайиши табиий ҳол” — Қўнғиротбой Шарипов абитуриентлар сони нега қисқараётгани ҳақида

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:46

    Луис Энрике тарихдаги энг зўр футболчи номини айтди

    Спорт | 29 июн, 16:31

    Яҳудий давлати Ғазода 81 кишини ўлдирди

    Дунё | 29 июн, 16:30

    МАГАТЭ: Эрон бир неча ой ичида уранни бойитишни яна бошлаши мумкин

    Дунё | 29 июн, 16:15

    Ортиқча йўл белгилари, сифатсиз йўлаклар: Ўзбекистон автомобиль йўлларидаги хавфсизлик ўрганилди

    Ўзбекистон | 29 июн, 16:00

    Покистон Хитой билан “бешинчи авлод” самолётлари сотиб олиш бўйича шартнома имзолангани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

    Дунё | 29 июн, 15:45

    Пишган ва мазали меваларни танлаш бўйича 9 маслаҳат

    Маслаҳатлар | 29 июн, 15:30
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.