Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

2022 йил 15 ноябрь куни дунё аҳолиси сони 8 миллиард кишига етди. Бу жуда кўп одам дегани. Лекин бу ростан ҳам сайёрамиз учун ҳаддан ташқари кўп киши ҳисобланадими? Бу ҳақда Deutsche Welle нашрининг Global Media Forum платформаси ўз материалида тушунтириш берди.

Фото: Flickr

Фото: Flickr

Бугунги кунда сайёрадаги одамлар сони бундан атиги 100 йил аввалги кўрсаткичдан тўрт марта каттароқдир. Ҳозирги пайтда мавжуд бўлган баъзи муаммоларнинг сабаби шу ҳисобланадими? Ресурслар барчага етиши учун биз ҳаммамиз кўпайишдан тўхташимиз керакми?

Келинг, аҳолининг кўпайиб кетиши концепцияси кўтарилган учта асосий соҳани кўриб чиқамиз ва бу ғояларни фош қилиб ташлаймиз.

Иқлим ўзгариши

Бу ерда ҳисоб-китоб жуда оддий кўринишга эга: одамлар камроқ бўлса, автомобиллар, рейслар ва умумий истеъмол ҳам камроқ бўлади, натижада углерод ажралиб чиқиши қисқаради.

Аммо ҳақиқий таъсир сезилиши учун сайёра аҳолиси қанчалик даражада камайиши керак? Статистик маълумотларга қараганда, глобал ҳароратнинг ошишини Цельсий бўйича 2 даражадан пастроқда ушлаб туришга эришиш учун дунё аҳолисини икки баробар камайтиришимиз керак бўлади. Яъни, статистикага мувофиқ, сайёрада ҳатто 4 миллиард киши яшаса ҳам глобал исиш БМТнинг иқлим бўйича Париж битими хавотир билдираётган даражада бўлади.

Озиқ-овқат хавфсизлиги

Бу ҳам оддий математик мисолга ўхшайди: одам камроқ бўлса, овқат кўпроқ бўлган бўларди. Шундай экан, келинг, одамларга камроқ фарзанд кўриш кераклигини айтамиз-қўямиз. Лекин бу ҳам иш бермайди. Гап шундаки, сайёрадаги озиқ-овқат ҳаммага етади. Сўнгги юз йилликда қишлоқ хўжалигида қўлга киритилган ютуқлар билан биз дунёдаги ҳар бир кишини бемалол тўйдира оламиз. Бироқ буни амалга ошириш учун яққол сиёсий ирода йўқ. Бирорта мамлакат бошқа бир давлатни боқиш учун логистика харажатларини тўлашни ўз зиммасига олишни истамайди.

Аслида, ҳеч кимга сир эмаски, асосан глобал Шимолда жойлашган ривожланган иқтисодиётлар ҳали ривожланаётган иқтисодиётлар ҳисобига гуллаб-яшнамоқда. Ва афсуски, бирорта ҳам ҳукумат бу сценарийни бир кечадаёқ ўзгартириб юборишга қизиқиш билдирмайди.

Яшаш муҳити

Сайёрада аҳоли камроқ бўлса, одамлар учун — яшаш учун, озиқ-овқат ишлаб чиқариш учун ва бошқа мақсадларда фойдаланиш учун камроқ жой керак бўларди, деб ўйлашга мойил бўлишимиз мумкин. Аммо бу ҳам аслида нотўғри фикр.

Дунёдаги иккита ривожланган ҳудуд — АҚШ ва Евроиттифоқни солиштирсак, Евроиттифоқ аҳолиси уч карра зичроқ жойлашганини кўрамиз. Бироқ бу билан Евроиттифоқ уч марта кичикроқ майдонни эгаллаб қолмаган.

Биз Амазонкада ҳосил етиштирамиз, узоқ-узоқ мамлакатлардан гўшт импорт қиламиз ва, ҳатто, экспорт қилиш учун ҳам ўзимизнинг кўп маҳсулотларимиз қолади. Шундай бўлса ҳам, Жаҳон банки маълумотларига кўра, сайёра бутун майдонининг 10 фоизигина одамлар томонидан яшаш учун эгалланган.

Хулоса сифатида айтиш мумкинки, дунёга аҳолининг сонининг қисқариши керак эмас. Бунинг ўрнига, бизга, бошқа нарсалар билан бир қаторда, ҳамма йўналишлар бўйича тенглик керакки, барчани тўйдириш, кийинтириш ва бошпана билан таъминлаш мумкин бўлсин ҳамда барчада таълим ва соғлиқни сақлаш хизматларидан фойдаланиш имконияти мавжуд бўлсин. Аммо бу масала сайёрада танлов сифатида кўриб чиқилмаяпти.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
АҚШ осмонида разведкачи ҳаво шари аниқланди. Пентагон шарни Хитойга тегишли деб ҳисобламоқда (видео)
Маҳаллий
Ўзбекистоннинг қатор ҳудудларида 4 февраль куни ҳам ёмғир ёғади
Кино
Кино ижодкорлар томонидан ишора қилинган, аммо кўпчилик пайқамаган машҳур фильмлардаги деталлар (фото)