Туркия 2023 йилдан туристлардан турар жой учун солиқ ундиришни бошлайди, деб хабар бермоқда NTV телеканали.
Солиқ меҳмонхоналарда, курорт посёлкалар, бутик меҳмонхоналар, мотеллар, пансионатлар, қишлоқлар, тоғ тепасидаги уйлар ва оромгоҳларда қоладиганларга тааллуқли бўлади.
«Солиқ ставкаси икки фоизни ташкил этади. Меҳмонхоналар, дам олиш марказлари ва оромгоҳлар ҳам солиққа тортилади, фақат тунаб қолишга мўлжалланган жойлар бундан мустасно», — дейилади хабарда.
Аммо талабаларни ётоқхона, хостел ва лагерларга жойлаштириш хизматлари ушбу тўловдан озод қилинади. Хорижий давлатларнинг дипломатик ходимлари ҳам солиқ тўламайди.
Туркия ҳукумати туристик турар жой солиғини жорий этишга 2019 йилда қарор қилганди, бироқ бу қонуннинг кучга кириши коронавирус пандемияси туфайли қолдирилди. Айни пайтда турк меҳмонхоналари янги солиқни бир неча бор танқид қилган, бироқ бу эътиборга олинмаган.
Изоҳ (0)