Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Ўзбекистонда 2022 йил декабрь ойининг ўтган даври давомида истеъмолчилар томонидан табиий газдан ноқонуний ва нооқилона фойдаланиш бўйича 192 ҳолатга чек қўйилди. Бу ҳақда Энергетика вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, вазирлик ҳузуридаги «Ўзнефтгазинспекция», ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ва ишчи гуруҳ аъзолари иштирокида 12 кун давомида ўтказилган назорат тадбирларида 17 мингга яқин хонадоннинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолига тенг ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди.

Бундай ноқонуний ҳолатлар натижасида давлат манфаатларига етказилган зарар миқдори 10,2 миллиард сўмни ва газ ҳажми 10,2 миллион куб метрни ташкил этган. Ушбу ҳажмдаги табиий газ ўртача 17 мингга яқин ҳовли уйлардаги хонадонларнинг куз-қиш мавсумида бир ойлик истеъмолини ташкил қилади.

Ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари асосан Навоий вилоятида (2,4 миллиард сўм), Жиззахда (2,0 миллиард сўм), Бухорода (0,9 миллиард сўм), Қашқадарёда (0,267 миллиард сўм), Тошкент вилоятида (0,8 миллиард сўм) ва Тошкент шаҳрида (0,165 миллиард сўм) аниқланган.

Аниқланган ҳолатлар юзасидан расмийлаштирилган ҳужжатлар ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга юборилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар