Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва Нанянг Сингапур халқаро институти ўртасида имзоланган ўзаро англашув меморандумига асосан бир гуруҳ мутахассислар Сингапурга хизмат сафарига жўнаб кетди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Фото: Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати

Қайд этилишича, у ерда ташкил этиладиган «Етакчилар учун жамоат саломатлигини бошқариш» ўқув курсларида мамлакат соғлиқни сақлаш тизимининг ҳудудий бошқарув аппарати мутахассислари, ихтисослашган марказлар филиаллари раҳбарлари, вилоят кўп тармоқли тиббиёт марказлари бош врач ва ўринбосарлари, туман тиббиёт бирлашмалари бошлиқларидан иборат 25 нафар мутахассис иштирок этади.

Уларнинг зиммасига Сингапурнинг соғлиқни сақлашни бошқаришдаги илғор тажрибаларини ўрганиб, мамлакатда тиббиёт соҳасига татбиқ этиш бўйича таклиф ва тавсиялар ишлаб чиқиш вазифаси юклатилган.

Мавзуга доир:

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маслаҳатлар
Юз терисига зарар етказадиган 5 та маҳсулот
Маҳаллий
Қорақалпоғистон ва Навоийда пул эвазига “права” олиш имтиҳонидан ўтказишни ваъда қилган шахслар қўлга тушди
Маҳаллий
Мактабгача таълим агентлиги директорига ўринбосарлар тайинланди