• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўғриликни бўйнингга ол, чиқариб юборамиз дейишди». Танзила Норбоеванинг хонадонига ўғриликка тушганликда гумонланган аёл унга ИИБ ходимлари куч ишлатганидан шикоят қилди

    Сенат раиси Танзила Норбоевага ўзганинг хонадонига ўғриликка тушгани ва 12,5 минг доллар маблағни ўғирлашда гумонланаётгани айтилган аёл ИИБ ходимлари унга куч ишлатиб, айбни бўйнига қўйганини айтмоқда. Бу ҳақда аёл Тошкент шаҳар прокурорига ёзилгани айтилган шикоят аризасида маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»

    Дастлабки маълумотларга кўра, 37 ёшли гумонланувчи Д.Т. Мирзо Улуғбек туманида жойлашган, махсус қўриқловга олинган Дўрмон комплексидаги 22-уйда энага сифатида ишлаб келган бўлиб, 2 ноябрдан 6 ноябргача бўлган навбатчилик вақтида уйдаги жавон ичидан уй бекасига тегишли 12,5 минг долларни яширин равишда талон-торож қилганликда гумон қилинган. Ва 2022 йил 26 ноябрь куни гумонланувчи сифатида жиноят ишига жалб этилган. Гумонланувчига 2022 йилнинг 2 декабрь куни Мирзо Улуғбек тумани прокурори илтимосномаси билан Жиноят ишлари бўйича Мирзо Улуғбек тумани суди ажримига мувофиқ қамоққа олиш эҳтиёт чораси қўлланилган.

    Инсон ҳуқуқлари «Эзгулик» жамияти раиси Абдураҳмон Ташанов томонидан «Дарё»га тақдим қилинган ҳужжатларда ёзилишича, гумонланувчи аёл 2022 йилнинг 7 декабрь куни соат 15:50 да ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган, манбаларнинг маълумот беришича Тошкент шаҳар прокурорига ариза ёзиб, 2022 йил 2 декабрдан гумонланувчи сифатида Тошкент шаҳар ИИББнинг вақтинча сақлаш хонасида ушлаб турилганини, 5 декабрь куни соат 6:00 ларда эса Дилмурод исмли терговчи ҳамроҳлигида вақтинча сақлаш биносининг тўртинчи қаватига олиб чиқилиб, айбини бўйнига олиши учун қийноққа солинганини маълум қилган.

    Фото: «Дарё»

    Фото: «Дарё»
    2022 йил 5 декабрь куни соат 6:00 ларда мени Дилмурод терговчи хонасига олиб борди. У ерда Мирзо Улуғбек туман ИИБ Жиноят қидирув бўлими ходими Бекзод келиб, Дилмуродни тергов бўлими ходими деб айтди. Дилмуроднинг хонаси тўртинчи қаватга олиб чиқди. У ерда менга аввал яхши гапиришди, кейин Бекзод менга бақирди ва чап оёғимни оёғи билан босди. Кейин менга жисмоний машқлар қилдирди ва жисмоний зарар етказди. Елкамга, қўлимга мушт қилиб урди. Кейин менга ҳозир кийимингни еч, расмга олиб эрингга жўнатаман, деб мажбурлади. Мен улардан бу ишни қилмаслигини сўрадим.

    Ҳозирда касал эканимни айтдим. Кейин улар буни инобатга олиб, ўтқазишди ва қўлимга қоғоз тутқазишди. Улар менга ўғриликни бўйнингга ол, 100 доллар олган бўлсанг ҳам ёз дейишди. Улар шундай қилсам, мени чиқариб юборишларини айтишди. Мен эса пул олмаганимни айтдим. Улар шундан кейин сен билан эртага гаплашамиз, дейишди, — дейилади гумонланувчи аёлнинг Тошкент шаҳар прокуратурасига ёзилгани айтилган аризасида.

    «Дарё» гумонланувчи аёл томонидан ёзилган шикоят хатидаги «Босим ўтказиб, қийноққа солаётган ушбу ходимларга нисбатан текширув ўтказиб, қонуний чора кўришингизни сўрайман», деган жумлаларга қандай жавоб бўлганини билиш мақсадида Бош прокуратура ахборот хизмати билан боғланиб, ариза ҳақиқатан ҳам Тошкент шаҳар прокурорига ёзилганига аниқлик киритишга уринди.

    Бош прокуратура ахборот хизмати раҳбари Ҳаёт Шамсутдинов «Дарё»нинг бу ҳақдаги сўровига жавобан мазкур аризага аниқлик киритишини ва бу ҳақда батафсил ахборот беришини билдирди.

    «Дарё» гумонланувчи аёл билан ҳам суҳбатлашишга уринди. Аёлнинг шахсий телефонига жавоб берган унинг яқини ҳозирда ҳеч қандай муаммо йўқлигини, барчаси изига тушганини билдирди.

    Нашрнинг бошқа манбасига кўра, 12,5 минг долларидан айрилгани айтилаётган жабрланувчи ариза берган кунининг эртасига яна ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органга мурожаат қилиб, даъвоси йўқлигини билдириб, аризасини қайтариб олган. Ҳамда 12,5 минг доллардан воз кечган. Гумонланувчи ўша куннинг ўзида қўйиб юборилган.
    Бу воқеа ижтимоий тармоқларда тарқалишидан анча олдин якунланган эди, — дейди «Дарё»нинг Сенат раисига яқин манбаларидан бири.
    «Дарё» воқеалар ривожини кузатишда давом этади.

    14.12.2022, 19:54   Изоҳ (0)   23502
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Бош прокуратура Нукус воқеалари бўйича янги маълумотларни тақдим этди

    14.12.2022, 19:08

    «Кўпчилик алданиб қолмоқда». Хорижга ишлагани бормоқчи бўлган айрим ўзбеклар катта пулга чув тушаётгани айтилди

    14.12.2022, 18:43

    Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпанияси илк бор Ўзбекистонга парвозларни йўлга қўйди

    14.12.2022, 18:36

    «Авиакомпания эскича услубда ишлаяпти, йўловчилар хизмат сифатидан рози эмас». Шавкат Мирзиёев Uzbekistan Airways ҳақида

    14.12.2022, 18:14

    «Бу таклиф холос». Қашқадарё ҳокимлиги талаба қизнинг чиқиши турлича талқин қилинаётганини айтмоқда

    14.12.2022, 18:07

    Сурхондарёда ерда ётган маст кишини машина босиб кетди

    14.12.2022, 17:19
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Кувайтда алкоголдан 23 киши вафот этди

    Дунё | 17 август, 22:15

    “Россия Украинанинг 5 та вилояти бўйича ён берди” — Уиткофф

    Дунё | 17 август, 21:10

    Афғонистон ва Ўзбекистон 243 млн долларлик энергетика шартномасини имзолади 

    Ўзбекистон | 17 август, 20:15

    Хитойда қизнинг қорнидан 2 кг соч тўплами олиб ташланди  

    Дунё | 17 август, 19:30

    Трамп Путиннинг бутун Донбассни эгаллаш талабини қўллаб-қувватлади — ОАВ

    Дунё | 17 август, 18:40

    Путин Шавкат Мирзиёевга Аляскадаги саммит ҳақида маълумот берди

    Ўзбекистон | 17 август, 18:08
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.