Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпанияси Амман—Тошкент—Амман йўналишида қатновларни йўлга қўйди. Бу ҳақда Uzbekistan Airports матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Фото: Uzbekistan Airports матбуот хизмати

Маълум қилинишича, 14 декабрь куни ушбу авиакомпаниянинг илк самолёти Тошкент халқаро аэропортига келиб қўнди.

Тошкент ва Амман ўртасидаги рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир марта Boeing-767 самолётларида амалга оширилиши режалаштирилган.

Jordan Aviation — штаб-квартираси Амманда жойлашган Иордания авиакомпанияси. Компания чартер рейсларини амалга оширишдан ташқари, БМТ тинчликпарвар миссиялари учун ҳаво транспортини таъминловчи муҳим авиакомпания ҳисобланади.

Мавзуга доир: Air Arabia Абу-Дабидан Тошкентга авиақатновларни йўлга қўйди

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Россияда содир бўлган ЙТҲда бир нафар ўзбекистонлик ҳалок бўлди, яна тўрт киши жароҳат олди
Дунё
Тожикистонда музликлар эриши тезлашди. Бу музликлар деярли бутун Марказий Осиёни чучук сув билан таъминлайди
Дунё
Зеленский Путиннинг ҳибсга олинишига берилган ордерни “бурилиш нуқтаси” деб атади