• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12692.42
    • RUB158.44
    • EUR14511.24
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +22°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Маданият

    «Менинг энг хавфли душманим ўзим эканимни биламан» — актриса ва хонанда Линдси Лоҳан 3 ёшида бошланган карьерасидаги туб бурилишлар ҳақида

    Малласоч соҳибжамол Линдси Лоҳан 90 йилларнинг охирида «Ота-оналар учун тузоқ» фильмидаги ажойиб ижроси билан миллионлаб томошабинлар қалбидан жой олди. Ўшанда унинг ҳаётида жуда кўп кўтарилишлар ва пасайишлар бўлган, аммо бир нарса аниқ: ҳозирда актриса яна ўзининг аввалги машҳурлигини ва томошабинлар ишончини қайтаришга ҳаракат қилмоқда.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Линдси Лоҳан Нью-Йоркда туғилган. Унинг отаси Майкл кўпинча қонун билан боғлиқ муаммоларга дуч келган. У рафиқаси Динана билан тинч яшамасди, кейинчалик Линдси улар ўртасидаги жанжалларнинг доимий гувоҳи бўлганини ва бу унинг кейинги ҳаётига таъсир қилган бўлиши мумкинлигини айтади. Актрисанинг айтишича, оиладаги қийин муносабатлар уни тез улғайтиради. Аммо Линдси ҳозирда ота-онаси билан ажойиб муносабатда эканлигини таъкидлайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Линдси тўнғич фарзанд бўлган: унинг яна 2 нафар укаси ва синглиси бор эди. Актрисанинг келиб чиқиши итальян ва ирланд илдизларига бориб тақалади — у ўзининг мураккаб характерини айнан шу аралашма билан тушунтиради. 3 ёшида қизалоқ моделлик қила бошлайди, параллел равишда турли рекламаларда ҳам суратга тушади.

    10 ёшида Линдси «Бошқа дунё» сериалида рол ўйнайди. Мактабда Линдси математика ва табиий фанлардан аъло баҳоларга ўқийди. У гимнастика, сузиш, конкида учиш, қўшиқ айтиш, велосипедда сайр қилиш ва китоб ўқишни ҳам яхши кўрарди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    12 ёшида Линдси Disneyнинг «Ота-оналар учун тузоқ» фильмида ўйнайди, фильм катта даромад келтиради ва танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлади. Айтганча, мазкур фильмда Линдси укаси Майк билан бирга рол ўйнаган. Бир интервьюда у фильм премьераси пайтида ухлаб қолганини яширмайди.

    2000 йилда Лоҳан «Мукаммал ўйинчоқ» телефильмида иштирок этади ва кейин ўзининг мусиқий карьерасига эътибор қаратиш учун қисқа танаффус қилади. Кўп ўтмай, Эстефан Enterpriseс студияси актриса билан 5 та альбомини чиқариш учун шартнома имзолайди. 2002 йилда актриса «Жосус болалар» фильмида рол ўйнайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Лоҳанга энг катта машҳурликни 2003 йилда «Даҳшатли жума» фильмидаги роли олиб келади. Қиз готика услубидаги қаҳрамонни ўйнаши керак эди. Ушбу рол учун актриса ҳатто гитара чалишни ўрганади ва «Ultimate» қўшиғини ёзади. Танқидчилар Линдсининг ижросини юқори баҳолайдилар, унинг ўзи 2004 йилда MTV Movie Awards мукофотининг «Йил ютуғи» номинациясида ғолиб чиқади. 2015 йил ҳолатига кўра, бу Лоҳаннинг карьерасидаги тижорий жиҳатдан энг муваффақиятли фильм эди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    2004 йилда «Саҳна юлдузи» ва «Ярамас қизлар» фильмлари чиқади. Ушбу фильмларда Линдси асосий ролларни ижро этади. Агар биринчи фильм жуда зўр шарҳларга эга бўлган бўлса, Лоҳан иккинчи картина учун «ёшлик ҳақидаги фильмларининг янги маликаси» мақомига сазовор бўлади. «Ярамас қизлар» фильмидан кейин актрисага эътибор сезиларли даражада ошади. Папараццилар Лоҳанни кузатишни бошлайдилар ва юлдузнинг шахсий ҳаёти таблоидларда деярли энг кўп муҳокама қилинадиган мавзуга айланади.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Тахминан бир вақтнинг ўзида актрисанинг дебют альбоми ҳам чиқади, у нафақат АҚШда, балки бутун дунёда машҳур бўлади. 2005 йилда Лоҳаннинг иккинчи альбоми сотувга чиқади, у танқидчилар томонидан турлича баҳоланади. Айтганча, Линдси ундаги аксарият қўшиқларга ҳаммуаллифлик ҳам қилган.

    2000 йилларнинг иккинчи ярмида Лоҳан карьерасида қора кунлар бошланди. 2006 йилда "Омад бўсаси" фильми чиққандан сўнг у дарҳол «Энг ёмон актриса» номинациясида «Олтин малина»га номзод бўлди. Танқидчилардан бири бу фильм Линдси учун бир қатор муваффақиятли ролларни тўхтатиб қўйганини ёзган. Шундан сўнг у жиддийроқ фильмларда ишлашга эътибор қаратади. Мисол учун, у «Шериклар» фильмида рол ўйнайди, унинг суратга олиш майдончасидаги шериги Мерил Стрип бўлиб, у ёш актрисани том маънода «камера билан яшаши» учун мақтайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    2006 йилда Лоҳан Шерон Стоун билан «Бобби» фильмида рол ўйнайди. Картина танқидчилар эътирофига сазовор бўлади. «27-боб»да у Жон Ленноннинг мухлиси ролини ажойиб тарзда гавдалантирган, унинг фильмдаги шериги Жаред Лето эди.

    «Қайсар Жоржия» фильмида Линдси назоратдан чиқиб кетган ўсмир ролини ижро этади. Суратга олиш пайтида у касалхонага тушиб қолади. Шундан сўнг ижрочи директор актрисани «масъулиятсиз ва нопрофессионал» деб атайди, у кўпинча суратга олиш майдончасида бўлмаслигини айтиб, буларнинг барчаси унинг доимий тунги базмлари натижаси эканлигини таъкидлайди.

    Фото: AdMe

    Фото: AdMe

    Вақт ўтиши билан Линдси зарарли одатларга мойил бўла бошлайди. Шу сабабли кундузи у суратга олиш майдончасида, кечқурун эса даволаниш учун ихтисослаштирилган клиникага боради. Актриса Оскар Уайлднинг «Арзимас аёл» фильмидаги ролдан воз кечади, кўп ўтмай «Тақиқланган севги» фильмидаги ролидан четлаштирилади. Линдсининг сўзларига кўра, ўша пайтда у «жуда оғир даврни бошдан кечирган». 2007 йилда «Мени ким ўлдирганини биламан» фильми чиқади ва Линдси экрандаги энг ёмон аёл образини ижро этган актриса учун «Олтин малина» мукофотига сазовор бўлади.

    Фото: East News

    Фото: East News

    «Ота-оналар учун тузоқ» комедиясининг съёмкасида Лоҳан Мерилин Монро рол ўйнаган «Ниагара» фильмини томоша қилади ва унинг имижига мафтун бўлиб қолади. Шу сабабли 2008 йилда Линдси кино юлдузининг машҳур «The Last Sitting» фотосессиясини қайта яратади. У ҳатто кумирига бутун бошли кийим-кечак линиясини бағишлайди, уни «6126» Монронинг туғилган кунини — 06/01/1926 номи билан чиқаради.

    Лоҳан ўз вақтида ёмон одатларига қарши курашмаганидан афсусланади.
    Бу менинг ҳаётимда бўлган ва энди унинг оқибатлари билан курашишим керак. Лекин бу менинг ўтмишим, энди эса мен бутунлай бошқа одамман. Менинг мақсадларим бор ва уларга эришиш учун ҳаракат қиламан.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Бир йил ўтгач, у «Тасқара Бетти» телесериалининг бир нечта эпизодларида пайдо бўлади. 2010 йилда «Линдси Лоҳаннинг Ҳиндистонга саёҳати» номли ҳужжатли фильми чиқади. Гарчи бу фильм томошабинлар томонидан қизиқарли дейилган бўлса-да, Лоҳаннинг ундаги иштироки ҳали ҳам «ғалати ва чалғитувчи» деб ҳисобланади.

    Кейин актриса «Мачете»да рол ижро этди. Баъзи танқидчилар бу актрисанинг сўнгги пайтлардаги энг яхши иши эканлигини таъкидлади. 2010 йил охирида у интервьюсида кинога қайтишни хоҳлашини айтиб, ўзини «жуда ҳам яхши актриса» деб атайди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    2014 йилда Опра Уинфри актрисага бағишлаб «Линдси» номли ҳужжатли фильм суратга олади. Бироқ ҳар бир эпизодда унинг рейтинги пасайиб кетаверади. Опра Уинфри билан суҳбатда у бир марта шундай деганди: «Мен ўзимнинг энг ёмон душманим эканлигимни биламан».

    Фото: East News

    Фото: East News

    2016 йилда Лохан Грециядаги тунги клубнинг эгаси бўлди, 2 йилдан сўнг у Минокос оролида пляж курортини, кўп ўтмай Родосдаги иккинчи шундай курортни ҳам очди. 2018 йилда у «Касаллик туфайли» телесериалида рол ўйнади ва «Соялар орасида» (2019) фильмида иштирок этди. Тахминан бир вақтнинг ўзида унинг Линдсай Лоҳанъс Беач Cлуб реалити-шоусининг МТВ да премераси бўлиб ўтди ва бир мавсум давом этди.

    2020 йилда актриса ва қўшиқчи 12 йил ичида биринчи марта Back to Me синглини чиқарди ва у танқидчиларнинг олқишига сазовор бўлди. Шу билан бирга, Лили Бейкер билан ҳамкорликда ўзининг заргарлик буюмлари коллекциясини ишлаб чиқди ва сотувга чиқарди.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Лоҳаннинг сўнгги 10 йилдаги биринчи йирик ва чинакам арзийдиган кинодаги роли «Унутилмас Рождество» деб номланган. Фильм 2022 йил ноябрь ойида экранларга чиқди. Суратга олиш ишлари тугагач, Линдси дарҳол кейинги фильмга қачон чақирилишини кутмоқда, чунки у тинмай ишлашга тайёр.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Келаси йилда эса Линдси иштирокидаги «Ирландча орзу» романтик фильмининг чиқиши режалаштирилган. Актрисанинг карьераси шахсий ва ҳуқуқий муаммолар туфайли кўп марта тўхтаб қолган бўлса-да, айни пайтда унинг 30 дан ортиқ фильмлари бор, Лоҳан эса эндигина 36 ёшда.

    Линдсининг шахсий ҳаёти ҳам яхшиланаётганга ўхшайди. 2021 йил ноябрь ойида у молиячи Бадер Шаммас билан унаштирилганини эълон қилди, улар 3 йил давомида учрашиб юрган — 2022 йил июль ойида ёшлар турмуш қуришди.

    Фото: East News

    Фото: East News
    Мен оддий, яхши одамман. Менинг ёмон ниятим йўқ. Ўтмишим ўтмишда қолди. Одамлар уни қўйиб юборишлари ва у ҳақида гапиришни бас қилишлари керак, — дейди актриса.
    У кўп одамлардан, жумладан, оиласи ва уни кўп йиллардан буён кузатиб келаётган мухлисларидан миннатдор эканини тан олишдан тўхтамайди. Бўш вақтида Линдси овқат пиширишни яхши кўради, айниқса, итальянча таомларни. Актриса жуда эрта ётади — 21:30 да аллақачон уйқуга кетган бўлади.

    Фото: East News

    Фото: East News

    Бугунги кунда Линдси эри билан БААда яшайди ва шахсий ҳаёти ҳақида гапирмасликни афзал кўради. Бир пайтлар таблоидлар марказида бўлган бўлса, ҳозирда у четда туришга ҳаракат қилади. Дарҳақиқат, БААда ҳеч кимни рухсатисиз суратга олиш мумкин эмас — у ерда папараццилар тақиқланган. Албатта, Линдси баъзан иш учун АҚШга келишига тўғри келади, бундай пайтларда у шундай дейди:

    Уйга қайтганимда, ўз ҳаётим билан яшайман. Менинг шахсий вақтим, уйим бор ва мен буни жуда қадрлайман.
    Мавзуга доир:

    Актриса, официант, психолог, сузувчи ва веб-дизайнер: оддий қизларга уйланган шаҳзодалар (фото)

    Юлдуз шахматчилар: машҳурлардан кимлар шахмат билан жиддий шуғулланади?

    Севимли фильмларимизнинг турли актёрлар томонидан ижро этилган афсонавий қаҳрамонлари (фото)

    10.12.2022, 18:22   Изоҳ (0)   19205
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Instagram: Ойхон Ифорзода ҳаётидаги қувончли кун, кўпкарида қатнашган Ҳосила Раҳимова, орзуси ушалган Лола

    09.12.2022, 22:45

    Фильмдаги қаҳрамонларига ўзларининг дидига ишониб кийим танлаган актёр ва актрисалар (фото)

    09.12.2022, 21:48

    Шаҳзода Гарри ва Меган Маркл янги ҳужжатли фильмда Елизаветта II ни масхаралаб, қироллик оиласи аъзоларини ирқчиликда айблади (видео)

    09.12.2022, 20:27

    «Муҳташам юз йил» сериалида Доя Хотун ролини ижро этган актриса Селма Кечик ҳозир қандай кўринишда ва нималар билан банд?

    09.12.2022, 18:31

    Канадалик хонанда Селин Дионга кам учрайдиган бедаво касаллик ташхиси қўйилди

    09.12.2022, 12:59

    Instagram: Она бўлган Маржона Мирзаалиева, никоҳланган Интизор Тожибоева, Бухорода минглаб мухлислари қуршовида қолган Райҳон

    08.12.2022, 22:53
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Ақлли диверсификация: нима учун керак ва капитални қандай тақсимлаш лозим? 


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 


    Авваллари хуфиёна иқтисодиётда фаолият юритган эшитиш ва гапиришда муаммоси бор инсонлар энди расмий секторга қўшилиб, Пойтахт Паркинг жамоасининг бир қисмига айланди


    AVO bank алоқа маркази: инновациялар ва янги хизмат даражаси 


    ZARMED Университети: 200 та грант сизни кутмоқда


    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Қўнғироқлардан мобил интернетга: Тошкент мобил алоқадан фойдаланиш моделини қандай ўзгартирмоқда


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    STEM ва бизнес йўналишидаги қизлар учун TBC Bank'дан таълим грантлари — Ўзбекистонда гендер тафовутини камайтириш йўлида янги қадам


    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    BYD SEALION 7: Флагман электр SUV — шаҳар кўчаларида янги етакчи 

     

    Тавсия этамиз

    Трампнинг Фаластинга нисбатан нохолис сиёсати: АҚШ ЮНЕСКО аъзолигидан нега чиқяпти?

    2 август, 18:35

    Камчаткадаги ҳодиса ягона эмас: сўнгги 120 йилда рўй берган энг кучли мегазилзилалар

    1 август, 18:20

    Трамп учун хавотирлар: АҚШ президенти таниқли шахсларга ёш қизларни сотган Жеффри Эпштейннинг мижози бўлганми?

    29 июл, 17:19

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Қуёш фаоллиги ошди: 24 соат ичида 15 та чақнаш кузатилди

    Дунё | 2 август, 23:50

    “Ҳар қандай хатога қарши ракеталар билан жавоб қайтарамиз” — Ҳиндистон Покистонга огоҳлантириш берди

    Дунё | 2 август, 23:25

    Суперлига. “Динамо” “Навбаҳор”га қарши баҳсда ғалабани қўлдан чиқарди

    Спорт | 2 август, 23:20

    Давлат бюджетидан нафақаларга харажат қисқариб, субсидиялар кўпайтирилади

    Ўзбекистон | 2 август, 23:16

    БАА банклари Россия компанияларининг ҳисобларини оммавий равишда блоклашга киришди

    Дунё | 2 август, 22:55

    Қуроллар фақат мустақил Фаластин давлати барпо этилгандагина топширилади — ҲАМАС

    Дунё | 2 август, 22:30

    Суперлига. “Бунёдкор” “Нефтчи”дан, “Насаф” “Сўғдиёна”дан устун келди

    Спорт | 2 август, 22:21

    Ўз жонига қасд қилиш, ўзидан қониқмаслик ва кучли стресс. Ижтимоий тармоқларга бўлган қарамлик нимаси билан хавфли (фото, видео)

    Ўзбекистон | 2 август, 22:00
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.