Ижтимоий тармоқларда Фарғонадаги мактаблардан бирида кучли портлаш содир бўлгани тўғрисида хабарлар тарқалди. ФВВ матбуот хизмати буни рад этди.
Маълум қилинишича, 6 декабрь куни соат 11:30 да Фарғона шаҳридаги 41-мактаб ва 63-боғчанинг умумий иситиш қозонхонасида ёрилиш содир бўлгани тўғрисида вилоят ФВБга хабар келиб тушган.
Шунга кўра, воқеа жойига Фарғона шаҳар ФВБ, «Ҳудудгаз Фарғона» газ таъминоти, «Ҳудудий электр тармоқлари» ҳамда соҳавий хизматлар ходимлари чиқиб, вазият ўрганилган.
Дастлабки ўрганиш натижаларига кўра, иситиш қозонхонасида технологик жараённинг бузилиши оқибатида қозонда ички босим ортиб кетган ва ёрилиш содир бўлган. Оқибатда қозонхона биноси енгил шикастланган.
Шуни такидлаб ўтишимиз керакки, воқеа натижасида ёнғин қайд этилмаган. Вазият натижасида тан жароҳати олганлар ёки вафот этганлар йўқ. Айни вақтда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан воқеа сабаблари ва зарар миқдори ўрганилмоқда, — дейилади хабарда.Ижтимоий тармоқларда гўёки соҳавий хизматлардан бирининг вакиллари томонидан ушбу воқеа ҳақида гувоҳлардан ошкор қилмаслик тўғрисида тилхат олингани ҳақида ҳам маълумот тарқалган. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ўз ходимлари томонидан бундай ҳаракатлар амалга оширилмаганини билдирди.
Мавзуга доир:
Изоҳ (0)