Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Охирги уч ойда Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи бир ярим баробар ошди ва жорий улгуржи нархлар ўтган йилги даражадан деярли учдан бир баравар юқори. Бу ҳақда EastFruit хабар бермоқда.

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

Нархларнинг бундай динамикаси Ўзбекистонда кетма-кет иккинчи йил кузатилаётган ушбу мева истеъмолининг юқори ўсиш суръатларини секинлаштириши мумкин, — дейди EastFruit таҳлилчилари.

Ўзбекистонда 2022 йил январь ойи бошидан август ойи охиригача бананнинг ўртача улгуржи нархи икки ҳафталик қисқа даврни ҳисобга олмаганда килограмми учун 14 минг сўмдан 18 минг сўмгача бўлган.

Бироқ сентябрь ойининг бошидан бери улгуржи банан нархлари динамикасида барқарор ўсиш тенденцияси шаклланди.

EastFruit нархлари мониторингига кўра, 2022 йил 2 сентябрдан 2 декабргача бўлган даврда Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархи килограмми учун 14 минг сўмдан 21 минг сўмга, яъни роппа-роса 50 фоизга ошган.

Фото: EastFruit

Фото: EastFruit

Йил якунларига кўра, Ўзбекистонда бананнинг ўртача улгуржи нархлари ўтган йилги даражадан анча паст бўлган.

Аммо сентябрь—ноябрь ойларида улгуржи нархларнинг кўп йўналишли динамикаси натижасида жорий йилдаги улгуржи нархлар билан ўтган йилгилари ўртасидаги тафовут нафақат қисқарди, балки ўсишни ҳам бошлади.

2022 йил 2 декабрь ҳолатига кўра, ушбу меванинг ўртача улгуржи нархи ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 31 фоизга юқори.

2022 йилнинг январь ойи бошидан октябрь ойи охиригача бўлган даврда мамлакатга 112,3 минг тонна банан импорт қилинган. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 1,9 баробар кўп.

Бироқ сўнгги уч ойда кузатилган динамика ва банан нархининг жорий даражаси Ўзбекистонда банан истеъмоли ўсиш суръатларининг сезиларли даражада пасайишига олиб келиши мумкин.

Аввалроқ Ўзбекистон тўрт ойдан бери фақат бир давлатдан банан сотиб олаётгани ҳақида хабар берилганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж