Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

«Oyina.uz» портали бош муҳаррири ўринбосари Инобат Аҳатова ҳамда «Gazeta.uz» нашри фотомухбири Шоҳруҳ Ҳайдаровнинг яқинлари ИИБ ходимлари томонидан чақирилгани ҳақида хабар берилган эди. Ички ишлар вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Шоҳрух Ғиёсов ҳолат юзасидан батафсил маълумот эълон қилди.

Коллаж: Facebook

Коллаж: Facebook

Маълум бўлишича, Самарқанд вилояти Нарпай тумани ҳамда Қашқадарё вилояти Қарши шаҳри ИИБ раҳбариятининг шахсий ташаббуслари билан жамоатчилик фаоллари томонидан жамиятдаги турли ҳодисаларга ҳамда вақтинчалик қийинчиликларга холис ёндашишларини сўраб, I.Аҳатова ва Ш.Ҳайдаровнинг яқинлари билан суҳбат уюштирилган.

Ҳозирги кунда жамиятда очиқлик ва шаффофлик таъминланиши, ижтимоий ҳодисаларга танқидий ёндашув фақатгина қувватланади. Айнан шунинг учун жамоатчилик ва ОАВ вакиллари билан алоқаларни амалга ошириш ички ишлар органларининг ахборот хизматлари орқали йўлга қўйилган ва таъминланиб келинмоқда.

Ҳурматли журналистлар ва жамоатчилик фаоллари,  юқоридаги ҳолат ўрганилди ва масъулларга танбеҳ берилди, келажакда ички ишлар органлари ходимларининг жамоатчилик назорати билан боғлиқ фаолиятингиз бўйича сўровлар ёки таклифлар келиб тушганда, ички ишлар органларининг ахборот хизматларига боғланишингизни сўраймиз, — дейилади баёнотда.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Охирги 100 йил ичида содир бўлган дунёдаги энг кучли 10 та зилзила (видео+фото)
Дунё
Польша бош вазири Украинадаги уруш учинчи жаҳон урушига айланишини прогноз қилди
Маҳаллий
Ўзбекистонда доллар курси яна ошди