• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +25°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Тошкентда беш нафар фуқарога «права» олиши учун сохта сертификат ясаб берган автомактаб ўқитувчиси жиноий жавобгарликка тортилди

    Тошкент шаҳрида жойлашган Ягона имтиҳон марказида жиноят ишлари бўйича Миробод туман судининг сайёр суд мажлиги бўлиб ўтди. Унда 5 нафар фуқарога миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун амалий ва назарий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтгани тўғрисидаги сохта сертификат тайёрлаб берган шахс устидан жиноят иши кўриб чиқилди. Бу ҳақда «Дарё» мухбири хабар бермоқда.

    Аниқланишича, 40 ёшли хусусий автомактаб ўқитувчиси Р.Қ. ўзининг шахсий компьютери орқали 5 нафар фуқарога миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини олиш учун амалий ва назарий имтиҳонлардан муваффақиятли ўтгани ҳақида сохта сертификат тайёрлаб берган.

    Фуқаролар сертификатларни миллий ҳайдовчилик гувоҳномасини расмийлаштириш мақсадида Йўл патруль хизмати бўлимига олиб борган вақтда текширувлар натижасида сохта экани аниқланган.

    «Фуқаролар менга турли вақтларда имтиҳондан ўтишга ёрдам сўраган бўлсада, мен уларга бир вақтда сертификатларини қалбакилаштириб, шахсий имтиҳон варақаларига имтиҳондан ўтганлиги ҳақида қалбаки муҳр босиб берганман. Улар мендан олган ҳужжатларни қалбаки эканлигини билмасдан туриб ЙПХга топширишган. Менга илтимос қилганлиги учун, уларга раҳмим келиб, уларга қалбаки сертификат тайёрлаб берганман ва шахсий имтиҳон варақасига «Топширди» муҳрини босиб берганман. Муҳрларни ёнига эса ўзим хохлаган имзони қўйиб юборганман. Сертификатларини қалбакилаштириб берганимдан ҳеч қандай моддий манфаатдор бўлмаганман. Мен содир қилган қилмишимдан пушаймонман», — деди судланувчи.

    Фото:

    Фото: "Дарё"

    Миробод тумани прокурори ўринбосари Шухрат Шеркуловнинг айтишича, айбланувчи ҳаракатлари билан, бир гуруҳ шахслар томонидан олдиндан тил бириктириб сохталаштирувчининг ўзи ёки бошқа шахс фойдаланиши мақсадида муайян ҳуқуқ берадиган ёки муайян мажбуриятдан озод этадиган расмий ҳужжатлар тайёрлаши ёки расмий ҳужжатларни қалбакилаштириши ёхуд бундай ҳужжатларни сотиши, шундай мақсадларда корхона, муассаса ёки ташкилотнинг қалбаки штамплари, муҳрлари, бланкаларини тайёрлаш ёхуд сотиш ҳамда ҳужжатнинг қалбаки эканлигини билгани ҳолда ундан фойдаланишда ифодаланган Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» банди ва 228-моддаси 3-қисмида кўрсатилган жиноятни қасддан содир этган.

    «Судланувчига муқаддам жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг ҳукмига кўра, Ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятини содир этганликда айбли деб топилиб, ойлик иш ҳақининг 20 фоизини давлат фойдасига ўтказиш шарти билан 1 йил муддатга ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланган бўлсада, бундан ўзига тегишли хулоса чиқармасдан, яна жиноят содир этиш йўлига кирган. У «ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш» жиноятини содир этган», — деди Шухрат Шеркулов.

    Суд тўпланган ҳужжатлар ва тарафлар келтирган маълумотларни эшитиб ҳукм қилди. Суднинг ҳукмига кўра, судланувчи Жиноят кодексининг 228-моддаси 2-қисми «б» бандида назарда тутилган жиноятни содир этганликда айбдор деб топилди ва иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 2 йил 6 ой ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Судланувчи Жиноят кодексининг 59-моддаси 8-қисми тартибида тайинланган жазога жиноят ишлари бўйича Яшнабод туман судининг 2022 йил 5 октябрдаги ҳукми билан тайинланган жазони қисман қўшиш йўли билан узил-кесил иш ҳақининг 20 фоизини давлат даромади ҳисобига ушлаб қолган ҳолда 3 йил ахлоқ тузатиш ишлари жазоси тайинланди.

    Ҳукм устидан тарафлар ҳукм эълон қилинган кундан эътиборан йигирма сутка ичида, маҳкум ҳукм нусхасини олган кундан эътиборан шу муддат ичида, апелляция тартибида Тошкент шаҳар суди апелляция инстанциясига шикоят бериши ёки протест билдириши мумкин.

    09.12.2022, 21:29   Изоҳ (0)   13179
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    6800 сўмдан 8000 сўмгача: Ўзбекистондаги заправкаларда АИ-80 маркали бензин нархи сезиларли даражада ошгани маълум бўлди

    09.12.2022, 20:49

    «Ўзбекнефтгаз»: Аҳоли истеъмоли учун берилаётган табиий газ ҳажми оширилиши сабаб Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш камайтирилди

    09.12.2022, 20:40

    Ўзбекистонда рекламаларда дорини ноёб, энг самарали ва энг хавфсиз деб тақдим этиш тақиқланади

    09.12.2022, 20:38

    Ўзбекистоннинг қайси ҳудудларида кўпроқ ипотека кредитлари берилмоқда?

    09.12.2022, 19:57

    Ўзбекистондаги энерготақчиллик газни четга сотиш ортидан юз беряптими? «Ўзтрансгаз» раҳбари саволга аниқлик киритди

    09.12.2022, 19:50

    «Президентга газ ва электрдаги муаммолар бўйича ҳар соатда ҳисобот киритилмоқда» — Шерзод Хўжаев

    09.12.2022, 18:10
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 

     

    Тавсия этамиз

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    16 август, 23:46
    Audio Icon

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    16 август, 21:27
    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонда нон нархи нега қимматлашаётгани ўрганилди

    Ўзбекистон | 16 август, 23:46

    Қутблар туташуви – АҚШ президентлари совет ва Россия раҳбарлари билан неча марта учрашган?

    Дунё | 16 август, 21:27

    Грецияда 4 кун ичида 242 та ўрмон ёнғини содир бўлди (видео)

    Дунё | 16 август, 23:39

    Мадонна 66 ёшда: бутун умр отасининг розилигини излаган ва жаннатдан ҳайдалишдан қўрққан қизалоқдан поп маликаси бўлишгача босиб ўтилган йўл

    Мусиқа | 16 август, 23:26

    АҚШ ғазоликлар учун виза беришни тўхтатди

    Дунё | 16 август, 23:15

    Афғонистонда соқол олган эркаклар ҳибсга олинмоқда

    Дунё | 16 август, 22:55

    Суперлига. “Насаф” “Шўртан”ни ишончли ҳисобда мағлубиятга учратди 

    Спорт | 16 август, 22:44

    “Жамият билан давлат ўртасида мулоқот йўқ” — Абдулла Абдуқодиров Ўзбекистон ривожи учун нималар муҳимлиги ҳақида

    Ўзбекистон | 16 август, 22:34
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.