Ўзбекистон энергетика вазири ўринбосари Шерзод Хўжаев энерго ресурслари тақчиллиги бўйича энг муҳокама қилинаётган саволларга жавоб қайтарди.
Энергетика соҳасидаги мавжуд муаммолар бўйича давлат раҳбари хабардор қилиняптими? Бу борада Президент қандай топшириқлар бермоқда?
Албатта, энергетика соҳасида табиий газ ва электр таъминотидаги муаммолар ҳамда узилишлар ҳақида ҳар соатда давлат раҳбарига ҳисобот киритиб борилмоқда. Президент томонидан масалага жиддий ёндашган ҳолда, махсус штаблар фаолиятини йўлга қўйиш, ҳар бир ҳудудда, ҳар бир вазирлик ва идорада махсус ишчи гуруҳларни тузган ҳолда, бор ресурсларни аҳоли ва ижтимоий соҳа объектлари ўртасида одилона тақсимлаш бўйича топшириқлар бериб борилмоқда.
Шу билан бирга, табиий газ ишлаб чиқариш ва энергия ресурслари импорти ҳажмини ошириш бўйича ҳам алоҳида топшириқлар берилган, — дейди вазир ўринбосари.
Мавзуга доир: Ўзбекистонда Янги йил байрами кунида ҳам чироқ ўчадими? Энергетика вазири ўринбосари жавоб берди
Изоҳ (0)