Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Перунинг ҳокимиятдан ағдарилган президенти Педро Кастилё Мексикадан сиёсий бошпана сўради. Бу ҳақда Мексика ташқи ишлар вазири Марсело Эбрарда Twitter’да маълум қилди.

Фото: AP Photo

Фото: AP Photo

Мексика ташқи ишлар вазирлиги раҳбари ўз постида Кастилёнинг адвокати Виктор Лендо имзолаган петицияни ҳам илова қилган.

Кастилё бошпана сўраб мурожаат қилганини тасдиқлади, сўров 8 декабрь куни эрталаб Мексика элчихонасида қабул қилинган.

Эбрарда Перу ҳукумати билан маслаҳатлашувлар бошланганини қайд этди.

Аввалроқ Перу полицияси мамлакат парламенти томонидан импичмент эълон қилинган Кастилёни ҳибсга олганди. El Comercio маълумотларига кўра, конгресс Педро Кастилёни лавозимидан озод этиш ҳақида қарор қабул қилгач, махсус йиғилишда Перу вице-президенти Дина Болуарте республиканинг янги президенти сифатида қасамёд қабул қилган.

Конгресс Кастилёни коррупциявий  жиноятларни амалга оширганликда айблади. Президент ўз мурожаатида айбловларни инкор қилди ва уларни асоссиз деб атади. Кастилё республика конгрессини тарқатиб юбориб, мамлакатда комендантлик соатини жорий қилди. Шунга қарамай, конгресс мамлакат президентини четлатиш ҳақида қарор қабул қилди. Қарор 101 нафар конгрессмен томонидан қўллаб-қувватланди, у маъқулланиши учун эса 87 та овоз етарли бўлади.

Кастилё 2021 йил июлида Перу президенти сайловида ғолиб чиққан эди. Собиқ қишлоқ ўқитувчиси ижтимоий ислоҳотлар ўтказиш ва мамлакат бойликларини одилона тақсимлаш ҳақидаги популистик ваъдалари билан аҳолининг энг қашшоқ қатламларининг овозларини қўлга киритганди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Туркия ва Суриядаги зилзила нега ҳалокатли оқибатларга олиб келди?
Маҳаллий
“Қардошларимизга ҳамдардмиз”. Ўзбек жамоатчилиги Туркиядаги зилзилага муносабат билдирди
Дунё
Туркия ва Суриядаги кучли зилзила: Вайроналар остидан одамлар қидирилмоқда — фоторепортаж