• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12581.97
    • RUB157.75
    • EUR14698.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +34°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    Ўзбекистонда 2023 йилда 3 миллиондан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади

    Шавкат Мирзиёев 9 декабрь куни коммунал хизматларни яхшилаш ва аҳолини ичимлик суви билан таъминлаш борасидаги ишлар ҳисоботи билан танишди. Бу ҳақда президент матбуот хизмати хабар берди.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Қайд этилишича, мамлакатда 39 минг 700 тага яқин кўп қаватли уй бор. Уларда яшовчи аҳолига сифатли хизмат кўрсатиш мақсадида бошқарув-сервис компаниялари ташкил этилмоқда. 2022 йил бошида бундай ташкилотлар 324 та бўлган бўлса, бугунги кунга келиб 766 тага етган. Шу тариқа 36 мингдан зиёд ёки 92 фоиз кўп қаватли уйлар бошқарув-сервис компаниялари билан қамраб олинган.

    Бу йилнинг ўзида улар томонидан қурилиш, таъмирлаш, техника ва ускуналар харид қилишга 262 миллиард сўм инвестиция киритилган. Янги ташкил этилган компанияларда 14 мингга яқин иш ўрни яратилган. Хонадонлар ҳақидаги маълумотлар ва ҳисоб-китоблар «Менинг уйим» биллинг тизимида мужассам бўлмоқда. 2022 йилнинг ўтган даврида бу тизим орқали 206 миллиард сўм тўланган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Соҳадаги муҳим вазифалардан бири – уйларни иссиқлик билан барқарор таъминлаш. Бу борада ҳудудларда манзилли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Кўп қаватли уйларнинг ярмидан кўпи марказлашган ва индувидуал иссиқлик таъминоти тизимига эга. Қолганлари муқобил печлар, электр иситгичлар ёки бошқа ускуналар ёрдамида иситилади.

    Уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тасарруфида 495 та қозонхона фаолият юритмоқда. 2018—2021 йилларда уларнинг 47 таси ва 78 километр иссиқлик тармоғи реконструкция қилинди. Бу йил Бухоро, Самарқанд, Қарши, Жиззах, Наманган, Асака каби шаҳарлардаги яна 24 та қозонхона ва 182 километр тармоқ янгиланди. Натижада 70 минг хонадон ва 113 та ижтимоий объект узлуксиз иссиқлик энергияси билан таъминланди.

    Умуман айтганда, бу лойиҳалар самарасида кўп қаватли уйларнинг иссиқлик энергияси билан таъминланганлик даражаси янада ортди. Йилига 130 миллион куб метр табиий газ, 1 миллион 200 минг киловатт соат электр энергияси тежаладиган бўлди. Бундай ишларни изчил давом эттириб, 2023 йилги инвестиция дастури доирасида 3 та янги қозонхона қуриш, 10 тасини таъмирлаш ва иссиқлик тармоқлари тортиш режалаштирилган.

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Фото: Президент матбуот хизмати

    Аҳолини марказлашган ичимлик суви билан таъминлаш бўйича ҳам кўп ишлар қилинмоқда. 2022 йилда 527 та иншоот ҳамда қарийб 7 минг километр тармоқ барпо этилди. Йил бошида аҳолининг ичимлик суви билан таъминланганлик даражаси 70 фоиз бўлган бўлса, йил якунида бу кўрсаткични 74 фоизга етказиш режалаштирилган.

    Маҳаллалар кесимида айтганда, 9 минг 309 та маҳалладан 3 минг 800 таси тўлиқ, қарийб 4 мингтаси қисман марказлашган ичимлик суви билан таъминланган. Қолган қишлоқларга сувни транспортда етказиш, шу билан бирга, имкони бор жойларга тармоқ тортиш чоралари кўрилмоқда. Жумладан, 2023 йилда Инвестиция дастурига асосан 62 та, «Обод қишлоқ» ва «Обод маҳалла» дастурлари доирасида 373 та объект фойдаланишга топширилиши режалаштирилган.

    Бу ишлар натижасида 403 та маҳалладаги 3 миллиондан зиёд аҳолининг ичимлик суви таъминоти яхшиланади, 181 та маҳалла илк бор бу тармоққа уланади. Шунингдек, давлатнинг ижтимоий буюртмаси орқали туман марказидан олисда жойлашган маҳаллаларни ичимлик суви билан таъминлаш лойиҳалари амалга оширилмоқда. Келгуси йилда 17 та шундай қишлоққа 251 километр қувур тортилиши режалаштирилган. Давлат раҳбари бу ишларнинг ҳаёт сифати ва аҳоли саломатлигидаги аҳамиятини таъкидлаб, қўшимча кўрсатмалар берди.

    09.12.2022, 22:25   Изоҳ (0)   10292
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бухоро, Навоий, Фарғона ва Тошкентда 1485 та маҳалладаги хонадонлар куннинг маълум бир вақтида электр таъминотисиз қолган» — Админстрация раҳбари

    09.12.2022, 22:24

    Фарғона нефтни қайта ишлаш заводида Аи-80 маркали бензинни ишлаб чиқариш ҳажми ошди

    09.12.2022, 22:11

    «Жиззахда бир кун ичида 4 та корхонада табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган» — Сардор Умурзоқов

    09.12.2022, 21:45

    Тошкентда беш нафар фуқарога «права» олиши учун сохта сертификат ясаб берган автомактаб ўқитувчиси жиноий жавобгарликка тортилди

    09.12.2022, 21:29

    6800 сўмдан 8000 сўмгача: Ўзбекистондаги заправкаларда АИ-80 маркали бензин нархи сезиларли даражада ошгани маълум бўлди

    09.12.2022, 20:49

    «Ўзбекнефтгаз»: Аҳоли истеъмоли учун берилаётган табиий газ ҳажми оширилиши сабаб Uzbekistan GTL заводида ишлаб чиқариш камайтирилди

    09.12.2022, 20:40
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Way II компаниясидан иккинчи дивиденд тўлов


    Uzbekistan Airways билан Истанбулга фойдали парвоз қилинг!


    “Омад мавсуми” UZCARD билан: уч босқич, учта саёҳат ва бош соврин — электромобиль 


    Наманган, Фарғона ва Андижон Pepsi Music Fest қуввати билан бирлашди!


    HONOR талабаларни қўллаб-қувватловчи акцияни эълон қилди 


    Сувчилар мактаби — Президент ташаббусининг амалий натижаси


    ИМЗОнинг Engelberg премиум деразалари Нидерландияга экспорт қилинди


    “Боғибаланд”да анжир сайли: Самарқандда миллий мева байрами бўлиб ўтди 


    Central Asian University халқаро Васийлик кенгаши ташкил этилганини эълон қилади 


    Енгиллик куч билан бирлашганда: 2025 йилнинг талабалар учун мўлжалланган тўртта ASUS ноутбуки 


    APEX BANKдан бизнес учун индивидуал хизмат кўрсатиш — бу қулайлик билан бизнес юритиш демакдир


    Onix 100 миллион сўм кешбек акциясини қайта йўлга қўйди 


    #BirBirimizga: Ўзбекистондаги эълонлар хизмати қандай қилиб ҳар бир нарсага иккинчи умр берувчи кампанияни ишга туширди


    “Янги Ўзбекистон” боғи йўллари ёпилгани ҳақидаги хабарлар асоссиз 


    Way II компанияси ўз инвесторларига дивиденд тўловларини амалга оширди

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    “У империяни қутқариши керак эди” Тарихдаги энг йирик ва қудратли жанговар кема – Ямато ҳақида

    15 август, 09:15

    Араш можароси: бир ўзбек ундан пулини ололмай сарсон, бошқаси эса кўп пул бермоқда

    14 август, 21:02

    “Сталиннинг бармоғи” — Зангезур йўлаги Озарбайжон учун қанчалик муҳим?

    14 август, 14:19

    Тошкентда иссиқлик таъминоти ва иссиқ сув тарифлари яна оширилиши мумкин

    13 август, 09:46
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Ўзбекистонликларнинг Кореяга сафарлари 48,7 фоизга ошди 

    Ўзбекистон | 16 август, 12:59

    Янги зеландияликлар ишсизлик туфайли мамлакатни тарк этмоқда

    Дунё | 16 август, 12:59

    Жанубий Кореяда жиноятчиликни камайтириш учун голографик полициячи пайдо бўлди 

    Дунё | 16 август, 12:35

    Уэйн Руни Англия Премьер Лигаси фаворити қайси жамоа эканини айтди

    Спорт | 16 август, 12:00

    Россия ўрмонида бошига қоп кийдирилган ҳолда ўғирланган ўзбекистонлик ошпаз топилди 

    Дунё | 16 август, 11:59

    Янги Porsche, бриллиант ва қимматбаҳо либослар: Криштиану Роналду Жоржинага 366 минг долларлик совғалар харид қилди

    Лайфстайл | 16 август, 11:42

    Алимент тўламай қамалган отанинг қариндошлари МИБ ходимлари билан жанжаллашди

    Ўзбекистон | 16 август, 11:20

    “Заковат” бўйича III Осиё очиқ чемпионати Бишкекда старт олди 

    Ўзбекистон | 16 август, 11:01
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.