• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +32°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Саломатлик

    Маникюрдан заҳарланишгача: тирноқларда оқ доғлар нима сабабдан пайдо бўлади?

    Мукаммал маникюрнинг организм учун фойдали томони йўқ. Бу шунчаки ташқи кўринишда ниманидир ўзгартириши мумкин. Аммо тирноқда оқ доғлар пайдо бўлишининг сабаби ҳам шу. Кўпинча улар хавфсиз сабабларга кўра юзага келади, лекин баъзида эҳтиёт бўлиш керак, деб ёзади «Lisa.ru».

    Фото: «Lisa.ru»

    Фото: «Lisa.ru»

    Оқ доғларнинг пайдо бўлиш сабаблари:

    • маникюр жараёнида шикастланиш;
    • замбуруғ инфекцияси;
    • минералларнинг танқислиги;
    • дори воситаларини қабул қилиш;
    • заҳарланиш.
    Муаммодан қандай қутулиш мумкин?

    Оқ доғлар илмий жиҳатдан лейконихия деб аталади, турли хил нарсалар, жумладан, тирноқ пластинкасининг шикастланиши ёки баъзи дориларга реакция бўлиши мумкин. Аммо шифокор кўригидан ўтиш учун жиддий сабаблар бор.

    Маникюр жараёнида шикастланиш

    Нотўғри тирноқ парвариши тирноқ остидаги терига зарар етказиши мумкин. Агар мутахассис ушбу процедурани жуда эҳтиёткорлик билан бажармаса, бу маникюр пайтида юз беради. Масалан, тирноқ пилкасидан жуда фаол фойдаланиш ёки шунга ўхшаш ҳаракатлар тирноқни зарарлайди. Шунингдек, оқ доғлар — бу маникюрни меъёрдан ортиқ амалга оширилганининг белгиси бўлиши ҳам мумкин.

    Шикастланган тирноқларни даволашнинг энг яхши усули — уларнинг қайта ўсишига имкон беришдир. Бундан ташқари, тирноқ пластинкасига зарар бермасдан лак ёки бўёқларни олиб ташлаш учун маникюр усталарига мурожаат қилиш керак.

    Замбуруғ инфекцияси

    Аёлларнинг тирноқларида оқ доғларнинг яна бир кенг тарқалган сабаби — замбуруғ инфекциясидир. Улар тери ёки тирноқларнинг нозик ёриқлари орқали ҳам кириб келганида пайдо бўлади.

    Замбуруғ пайдо бўлишининг олдини олиш учун қуйидаги чораларни кўриш керак:

    • оёқ ва қўлларни яхшилаб ювиб ташлаш ва тўлиқ қуритиш;
    • пайпоқларни мунтазам равишда алмаштириш;
    • ҳаво ўтказадиган ва жуда тор бўлмаган пойабзал кийиш;
    • мижозлар учун гигиена қоидаларига ўта қаттиқ риоя қиладиган салонларга ташриф буюриш;
    • спорт залида кийиниш хоналари, бассейнлар каби жамоат жойларида ялангоёқ юришдан сақланиш.
    Замбуруғ инфекцияси тирноқларнинг ёрилиши, қалинлашиши, сарғайиши ёки қорайишини ўз ичига олади. Шифокор инфекциядан халос бўлиш учун оғиз орқали замбуруғга қарши дориларни буюриши мумкин. Замбуруғ аста-секин йўқолади, шунинг учун тўлиқ даволанишга бир неча ой керак бўлиши мумкин. Баъзи оғир ҳолатларда шифокор тирноқни бутунлай олиб ташлашига тўғри келади.

    Минераллар танқислиги

    Баъзида тирноқлардаги оқ доғлар нимани англатиши ҳақидаги саволга жавоб оддий — кальций ёки рух каби минералларнинг етишмаслиги. Тирноқ пластинкаси кўплаб озиқ моддалардан иборат бўлганлиги сабабли уларнинг етишмаслиги дарҳол ташқи томондан ўзини намоён қилиши мумкин. Аммо бу фикрга қарши чиқадиган ва доғлар, эҳтимол, кичик жароҳатлар натижасидир, деб айтадиган мутахассислар бор.

    Организмда минерал танқислигини кўрсатадиган яна бир қанча белгилар мавжуд. Кальций етишмаслиги қуйидаги ҳолатларда намоён бўлади:

    • қуруқ тери;
    • мўрт тирноқлар;
    • томир тортишиши;
    • қуруқ сочлар;
    • хотиранинг пасайиши.
    Рух танқислиги қуйидагиларга олиб келиши мумкин:
    • соч тўкилиши;
    • инфекциялар;
    • иштаҳанинг пасайиши;
    • яранинг узоқроқ даволаниши;
    • диарея.
    Дори воситаларини қабул қилиш

    Баъзи дорилар тирноқларнинг ўсишини секинлаштириши ёки уларнинг пластинкаларига зарар етказиши мумкин:

    • саратон касаллигини даволаш учун кимётерапия препаратлари;
    • ҳуснбузарни даволашда ишлатиладиган ретиноидлар;
    • баъзи антибиотиклар;
    • литий препаратлари;
    • замбуруғга қарши дорилар;
    • қон босими дорилари.
    Уларнинг барчаси тирноқларнинг юпқалашиши ва мўртлашишига олиб келиши мумкин. Тиббий даволанишда бошқа дорини қабул қилиш ҳақида шифокор билан маслаҳатлашиш мумкин.

    Оғир металлар билан заҳарланиш

    Жуда камдан-кам ҳолларда бу аломат заҳарланганликни кўрсатиши мумкин. Мисол учун экологик тоза маҳсулотлардан фойдаланилмаса ёки саноат буғларини нафас олинса юз беради.

    Мишяк билан заҳарланиш тирноқларда оқ чизиқлар пайдо бўлишига олиб келиши мумкин. Бу бошқа аломатлар билан ҳам намоён бўлади:

    • бош оғриғи;
    • уйқучанлик;
    • миядаги чалкашлик;
    • диарея, қайт қилиш;
    • тана ҳароратининг ортиши;
    • қон босимининг пасайиши.
    Таллий билан заҳарланишнинг белгилари қуйидагилардан иборат бўлиши мумкин:
    • кўнгил айниши ёки қайт қилиш;
    • қориндаги оғриқ;
    • қаттиқ уйқучанлик;
    • соч тўкилиши;
    • асабийлик
    • томир тортишиши.
    Агар ушбу аломатлардан бири кузатилса, иложи борича тезроқ шифокорга мурожаат қилиш тавсия этилади.

    Мавзуга доир:

    • Иммунитет тизимига ёрдам: соғлом бўлиш учун совуқда амал қилиш тавсия этиладиган 5 та қоида
    • Тишларни тозалашда деярли ҳамма йўл қўядиган 8 та хато
    • Нима учун оёқлар шишади: бу қандай касалликнинг аломати бўлиши мумкин?

    08.12.2022, 17:49   Изоҳ (0)   13334
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Байрамгача тезда вазн йўқотамиз: парҳезшуносдан маслаҳатлар

    08.12.2022, 13:30

    Тиш оғриб, ёноқ шишганда нима қилиш керак? Уй шароитида биринчи ёрдам

    08.12.2022, 09:23

    Тез-тез касал бўлишга ва вазн ортишига олиб келадиган овқатланишга оид зарарли одатлар

    07.12.2022, 15:56

    Эндокринологга мурожаат қилиш вақти келганидан дарак берувчи 7 аломат

    06.12.2022, 21:58

    Иммунитет тизимига ёрдам: соғлом бўлиш учун совуқда амал қилиш тавсия этиладиган 5 та қоида

    05.12.2022, 18:21

    Билиб қўйган яхши: шамоллашни қандай қилиб тезда даволаш мумкин?

    05.12.2022, 12:52
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва йўловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.