Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Германия полицияси Бундестагга ҳужум қилишни режалаштирган ўнг қанот экстремистларга қарши энг йирик операциялардан бирини бошлади. Бу ҳақда Zeit хабар берди.

Фото: Sky News

Фото: Sky News

Маълум қилинишича, 3 000 нафар полициячи мамлакат бўйлаб 130 дан ортиқ уй ва хонадонларда тинтув ўтказмоқда. 52 киши ҳукуматни ағдаришга тайёрланганликда гумон қилинмоқда, 25 киши аллақачон ҳибсга олинган. 27 нафар шахсга нисбатан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Рейдлардан мақсад ўнг қанот экстремистлар тармоғи аъзолари ва «Рейх фуқаролари» миллатчилик ҳаракати тарафдорларини аниқлашдан иборат.

Бу сўнгги йиллардаги энг йирик терроризм иши бўйича олиб борилаётган операциядир. У нафақат ўз кўлами, балки судланувчиларнинг таркиби билан ҳам фарқ қилади.

Терговчиларнинг хулосасига кўра, давлат тўнтаришини амалга ошириш учун тузилма яратилган бўлиб, у икки қанотга бўлинган: «Кенгаш» номини олган қанот сиёсий ва ҳукуматни куч билан ағдармоқчи бўлган қанот ҳарбий бўлган. Тергов маълумотида экстремистлар Бундестагга ҳужум қилиш ва депутатларни гаровга олиш имкониятларини кўриб чиққани келтирилади.

Маълумот ўрнида, 5 декабрь куни Германияда номаълум эркак мактабга кетаётган ўқувчиларни пичоқлаган эди. Оқибатда жабрланган 13 ва 14 ёшли қизларга биринчи тиббий ёрдам кўрсатилиб, касалхонага олиб кетилган.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Маҳаллий
Абдулла Арипов Шинжон-Уйғур автоном райони партия котиби билан учрашди
Туркманистон
Туркманистон Арқадағ шаҳри лойиҳасини БМТ Бош ассамблеясида тақдим этади
Дунё
Франция президентини ижтимоий тармоқда ҳақорат қилган аёл ҳибсга олинди