• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12500.01
    • RUB151.96
    • EUR14471.26
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Иқтисодиёт

    Асфальт ёки цемент-бетон йўл: Ўзбекистонда уларнинг иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари таҳлил қилинди

    Ўзбекистонда асфальт ва цемент-бетон йўлларнинг иқтисодий ва экологик кўрсаткичлари қиёсий таҳлил қилинди. Бу ҳақда Прогнозлаштириш ва макроиқтисодий тадқиқотлар институти (ПМТИ) мутахассислари хабар бермоқда.

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Фото: «Дарё» / Дилруҳ Исомиддинова

    Ўзбекистон сўнгги пайтларда транзит транспорти учун муҳим марказга айланиб боряпти. Бунда автомобилларда юк ташиш ҳажми сезиларли даражада ошиши кутилмоқда.

    Автомобиль йўлларини қуришда ривожланган мамлакатлар тажрибасини ҳисобга олиш мақсадга мувофиқ: АҚШда транспорт воситалари юқори тезликда ҳаракатланувчи йўлларнинг 60 фоизи цемент-бетон қопламали.

    Ушбу кўрсаткич Германияда 38 фоизни, Австрияда 46 фоизни ташкил этади. Хитой ва Японияда ҳам кўпроқ цемент-бетон йўллар қуриляпти.

    Ривожланган мамлакатларда цемент-бетон қопламали юқори тезликда ҳаракатланиш мумкин бўлган автомобиль йўлларининг улуши (%):

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Хитой цемент-бетон тезюрар йўллар қурилишини сезиларли даражада оширмоқда. Японияда мустаҳкамлиги, оддийлиги ва фойдаланиш муддатини ҳисобга олган ҳолда, тезюрар йўллардан ташқари, цемент-бетондан кўп қаватли йўл ўтказгичлари қурилган.

    Табиий муҳитга зарарли таъсирларни камайтириш

    Ўзбекистонда йўл қурилишида ҳамон асосан асфальт-бетон қопламадан фойдаланилади. Барча юкларнинг 95 фоизи ва йўловчиларнинг 88 фоизи автомобиль йўлларида ташилади.

    Замонавий талабларни ҳисобга олган ҳолда, соҳада йўлларни аста-секин автомобиль ўқларига 13 тонналик юкламали йўлларга ўтказиш чоралари кўрилмоқда. Бу эса мустаҳкамлик хусусиятларини сезиларли даражада оширишни талаб қилади.

    Цемент-бетон йўллар муҳим афзалликларга эга:

    • катта механик таъсирларга ва катта ўлчамли транспорт воситаларининг оғирлигига бардошли ва хизмат кўрсатиш муддати узоқроқ;
    • транспорт кам ёнилғи сарфлайди (10-20 фоиз);
    • мустаҳкам бетон қопламадан 30 ёки ундан ортиқ йил давомида таъмирлаш ишларига муҳтож бўлмасдан фойдаланиш мумкин. Асфальт қоплама эса 8-12 йил хизмат қилади ва вақти-вақти билан таъмирлашни талаб этади;
    • қоплама экстремал об-ҳаво шароитларига, юқори ва паст ҳаво ҳароратига ёки намлик ўзгаришига юқори чидамлиликка эга;
    • экологик оқибатларни минималлаштиради, транспорт воситалари ҳаракат учун минимал ёнилғи сарфлайди;
    • табиий ресурсларни тежаш ва экологик хавфсизлик. Асфальт нефтни саноат усулида қайта ишлаш йўли билан олинади, бетоннинг асосий таркибий қисмлари эса зарарли кимёвий моддалар деярли йўқ бўлган оҳактошлардир.

    Тупроқ ва қўшимча қатламларни цемент билан мустаҳкамлаш, бетон қопламани ётқизиш ёки йўлларни реконструкция қилиш пайтида асфальтнинг асосини цемент билан мустаҳкамлаш йўлларни янада мустаҳкам ва иқтисодий жиҳатдан фойдали қилади.

    Қурилиш вақти қисқаради, йўлнинг ўзи капитал таъмирсиз бир неча ўн йиллар хизмат қилади ва техник харажатлар пастлигини олдиндан айтиш мумкин.

    Бетон йўллар юқори юк кўтариш қобилиятига эга. Бу асос ва пастки қатламларга юкламанинг бир хиллигини ва эскиришга чидамлилик коэффициентини етарли даражада таъминлайди. Улар барқарорлик хусусиятига эга, шу жумладан, юқори ва паст ҳарорат таъсирига.

    Цемент-бетон йўллар сирт ёпишқоқлигининг юқори коэффициэнтига эга. Уларнинг ёрқин юзаси қоронғида йўналиш олишни осонлаштиради ва ёзда қизиб кетишни камайтиради. Бундан ташқари, цемент-бетон акс эттирувчи эффекти туфайли ёритиш учун электр энергия сарфини 30 фоизга камайтиради.

    Энг муҳим афзаллик — бу умумий иқтисодий самарадорлик — цемент-бетон йўлларнинг ҳаётий цикли асфальт-бетонга қараганда 2,5-3 баравар кўп.

    Турли шароитларда цемент-бетон қопламаларини қуришнинг бошланғич қиймати асфальт бетонга қараганда 20-40 фоиз қимматроқ бўлса-да, ҳаётий цикли нуқтаи назаридан асфальт қопламаларини таъмирлаш ва ишлатиш харажатлари шундайки, муқобил цемент-бетон қопламаларни қуриш ва ишлатиш анча арзонга тушади.

    Ҳар хил турдаги йўлларга хизмат кўрсатишнинг ётқизиш нархига нисбатан қиймати, (%):

    Фото: ПМТИ

    Фото: ПМТИ

    Цемент-бетон қоплама, айниқса, транспорт воситаларининг юқори интенсивлиги ва/ёки автомобиль транспортининг оғир юки шароитида ўзини оқлайди. Битум импортини камайтириш орқали валютани сезиларли даражада тежашга ҳам эришилади.

    Цемент-бетон йўлларнинг асосий таркибий қисмлари — цемент ва норуда қаттиқ қурилиш материаллари (шағал, майдаланган тош, қум ва тошлар) деярли барча ҳудудларда ишлаб чиқарилади. Бу эса қурилиш майдонига материалларни ташиш билан боғлиқ иссиқхона газларини камайтиришда ёрдам беради.

    Шу боис мамлакатда соҳани ривожлантиришнинг устувор йўналишлари қаторида янги қуриладиган ва реконструкция қилинадиган йўлларни босқичма-босқич цемент-бетон қопламага ўтказиш мақсадга мувофиқ.

    Шу билан бирга, цемент-бетонни ётқизиш асфальт-бетон ишларига нисбатан анча мураккаб технологик жараён эканлигини ёдда тутиш керак.

    Мамлакат турли минтақаларда, шу жумладан Германия, Жанубий Корея, Испания ва Озарбайжоннинг йирик компаниялари иштирокида цемент-бетон қопламали магистрал йўл участкаларини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича анча узоқ муддатли тажрибага эга.

    Андижон вилоятида цемент ишлаб чиқарувчи корхоналар томонидан мақсадли кластер ташкил этилди. У 31 та чекка маҳалладаги 23 километрли йўлларни цемент-бетон аралашмаси билан қоплаб, 10 йилгача техник хизмат кўрсатишни ўз зиммасига олди.

    Бу тажрибани бутун мамлакат бўйлаб ёйиш, 2022 йилда Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида жами 2,6 минг километрлик цемент-бетон қопламали ички йўлларни қуриш ва таъмирлашнинг кластерли усулини жорий этиш режалаштирилди.

    Ушбу йўл кластерлари фаолиятини қўллаб-қувватлаш мақсадида 2022 йил охиригача ихтисослаштирилган ускуналар импорти божхона тўловлари ва утилизация йиғимларидан озод қилинади.

    Бетон иссиқхона газларидан қутқаради

    «Яшил» қурилиш талабларига жавоб берадиган табиий карбонатланиш жараёнида бетоннинг иссиқхона газларини ютиш қобилиятининг ижобий таъсири Шарқий Англия университети тадқиқотлари билан тасдиқланган.

    Олимлар 1930—2013 йилларда барча бинолар, иншоотлар ва бетон қопламалар томонидан атмосфера карбонат ангидриднинг минтақавий ва глобал сўрилишини моделлаштирди.

    Бунда 4,5 гигатонна углерод ёки 16 гигатонна карбонат ангидриднинг сўрилиши аниқланди. Бу уларни яратиш жараёнида чиқадиган карбонат ангидриднинг тахминан 43 фоизи дегани. Цемент-бетон қопламалар углерод изининг камайишига ҳисса қўшади.

    Пердю университети (АҚШ) қурилиш муҳандислиги кафедраси олимлари, шунингдек, бетон аралашмасига нано ўлчовли титан диоксид қўшилиши бетоннинг карбонат ангидридни боғлаш қобилиятини деярли икки баравар оширишини аниқлади.

    Қурилиш материаллари саноатининг тайёрлиги

    Цемент-бетон йўлларни қуришда асосий қурилиш материаллари сифатида ишлатиладиган минерал хом ашё – шағал, қум, тошлар тошлар мамлакатнинг деярли барча ҳудудларида мавжуд.

    2021 йилнинг январь—декабрь ойларида маҳаллий корхоналар томонидан цемент ишлаб чиқариш 12 фоизга ўсиб, 14,2 миллион тоннага етди.

    2021 йил охирида Ўзбекистонда цемент ишлаб чиқариш қуввати 21 миллион тоннани ташкил этди, 2022 йилда умумий қуввати 3,8 миллион тоннани ташкил этадиган 5 та инвестиция лойиҳасини якунлаш режалаштирилган бўлиб, бу ушбу турдаги материалларга бўлган эҳтиёжни тўлиқ қоплаш, шу жумладан, цемент-бетон йўлларни қуриш ва таъмирлаш учун қулай имкониятлар очади.

    Хулосалар

    «Яшил» қурилиш тамойилларининг жорий этилиши жаҳон ҳамжамиятининг эътиборини тортади, мамлакатнинг ижобий имиджини ривожлантиришга таъсир қилади, унинг турли халқаро индекслар, жумладан, кредит рейтинглари даражасини оширишда ёрдам беради.

    Юқоридагиларга асосланиб, аниқ ижобий экологик таъсирни ҳисобга олган ҳолда, цемент ва унга асосланган материаллардан узоқ муддатда, шу жумладан автомобиль йўллари қурилишида доимий фойдаланишни тавсия этиш мумкин.

    Цемент-бетон йўллар қурилишини кенгайтириш фойдалилигининг ижобий аргументлари — ҳудудларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланишини яхшилашга ёрдам берадиган бетон заводларининг мавжуд қувватларидан тўлиқроқ фойдаланиш имконияти, шунингдек, кўчма ва ихчам тез ўрнатиладиган бетон заводларидан фойдаланиш, жойлашувининг қисқа вақт ичида ўзгартирилиши ва кейинги жойда юқори сифатли бетон ишлаб чиқариш мумкинлигидир.

    Лойиҳанинг иқтисодий кўрсаткичларини яхшилашнинг қўшимча омили, юқоридаги афзалликларга қўшимча равишда, самарасиз транспорт харажатларини камайтириш бўлади.

    07.12.2022, 15:36   Изоҳ (0)   14162
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Россиядан Европа Иттифоқига LNG етказиб бериш ҳажми рекорд даражага кўтарилди

    07.12.2022, 10:05

    Россиядан пул ўтказмалари натижаси: халқаро агентлик Ўзбекистон иқтисодий ўсиш прогнозларини яхшилади

    06.12.2022, 22:52

    Ўзбекистондан Россияга узум етказиб бериш йил бошидан буён 60 фоизга ошди

    06.12.2022, 15:31

    Йил бошидан бери Ўзбекистонда қайси ҳудудлардан кўпроқ солиқ тушумлари олинди?

    06.12.2022, 14:50

    2023 йил учун глобал ялпи ички маҳсулот ўсиши прогнози 1,4 фоизгача пасайтирилди — Fitch

    06.12.2022, 14:10

    Европа Иттифоқига Британия газининг кунлик экспорти 2016 йилдан бери энг юқори даражага етди

    06.12.2022, 11:58
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Энди Ucell иловасида Yandex Music'ни тинглаш мумкин 



    ОКМКда маҳаллий думпкарлардан фойдаланилади 


    American University оf Technologyʼда бакалаврлар учун очиқ эшиклар куни


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    InfinBANK ва Kwikpay: уйингизга комиссиясиз ва меҳр билан халқаро пул ўтказмалари


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    Тошкентда CRYPTO О₂ форуми бўлиб ўтди: Технология, финтеч ва тартиб‑қоидалар муҳокама қилинди 



    AKFA энергия тежовчи ромлари: иқлимга мослаштирилган, қулайликни кўзлаган 


    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    SonetUzStyle танловида иштирок этиш учун аризалар қабули 15 августгача узайтирилди

     

    Тавсия этамиз

    Бир кечада оддий официантдан миллионерга айланган аёл: лотереядан ютилган 10 млн доллар машмашаси

    27 июл, 09:25
    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Таиланд Камбоджанинг 18 нафар ҳарбий хизматчисини асирга олди

    Дунё | 29 июл, 23:55

    Бразилиялик кекса аёл ChatGPT’ни севиб қолганини маълум қилди

    Дунё | 29 июл, 23:40

    “Исроил Ғазодаги сиёсатини ўзгартирмаса, Лондон сентябрда Фаластинни тан олишга тайёр” — Буюк Британия бош вазири

    Дунё | 29 июл, 23:25

    UFC рейтинги янгиланди: ўзбекистонлик спортчи Богдан Гусков 3 поғона юқорилади

    Спорт | 29 июл, 23:10

    Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармасига янги раҳбар тайинланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 23:10

    Ўзбекистонда 75 фоиз коррупциявий жиноятлар маиший шаклда содир этилаётгани очиқланди

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:47

     Ўзбекистонда Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети очилади

    Ўзбекистон | 29 июл, 22:26
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.