• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12653.48
    • RUB159.75
    • EUR14871.64
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +27°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Аллоҳ исроф қилгувчиларни яхши кўрмайди. Ҳаммаси учун жавоб берамиз» — Муфтий Нуриддин Холиқназаров

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин Холиқназаров исроф қилиш Ислом динида қораланганини айтиб, фуқароларни бу ишни қилишдан қайтарди.

    Динимиз — ўрта дин. Аллоҳ айтади: «Биз сизларни умматнинг ўртаси, мўътадил қилдик». Ҳамма нарсада бизнинг динимиз ўртанча бўлади. Динимиз жуда ҳам ҳаддидан ошиб кетишни ёқламайди ва тарғиб қилмайди. Шунинг учун ҳамма нарсада чегарани билмоқлик керак. Кўпчилик исроф деганда фақат мол-дунёни бефойда совуришни тушунади. Аммо бу — кенг тушунча. Энг катта исроф умр ҳисобланади. Чунки инсон қиёматда биринчи бўлиб сўраладиган нарса умр бўлади.

    Исроф — Аллоҳ ёмон кўрадиган иллат. Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни яхши кўрмайди. Нимани хор қилсанг, бир кун шунга зор бўласан дейишади. Ерга тушиб кетган бир ушоқ нонни ҳам кўзига тўтиё қилиб еган бу халқ бир пайтлар мана шу очарчиликни бошидан ўтказган боболаримизнинг аждоди ҳисобланади.

    Минг афсуски, ҳозир мусулмонлар яшайдиган ўлкаларда ҳам овқатларнинг исроф бўлиши, ҳатто, нонларнинг чиқиндига ташланаётганини кўряпмиз. Ҳозир қайси чиқиндихонага қарангки, у жойда, албатта, нон топасиз. Лекин мана шу бир бўлак нонни етиштириш учун Аллоҳ бизга қанча неъмат берганини хаёлимизга келтирмаймиз.

    Ким бизда исроф йўқ деса, маҳаллаларимизда бўлаётган тўйларга назар ташласин. Кейинги пайтда дабдабабозлик, ўзкўрсатмалик кўпайиб кетаётган маросимлар устига турли-туман бидъат ва хурофотлар шунчалик даражада қўшиляптики, тўйларимиз шу даражадаки, уни бутун дунё кўрса, ҳайрон бўладиган даражага келди. Биз дунё кезамиз, конференцияларда қатнашамиз, кўп уламолар билан суҳбатда бўляпмиз. Ҳамма бизга ҳайрон — «Нега сизларда бунчалик даражада тўйга эътибор юқори, гўё ҳаёт мазмунига айланган?».

    Бундан бир аср аввал маърифатпарвар жадидларимиздан бири дуо қилган экан: «Эй Раббим, халқимизни тўй боласидан ўзинг сақлагин». Ҳали ҳамон бу дуо кучда. Ҳозир ҳам шу дуони қилишимиз керак. Аслида бу бало эмас, неъмат. Лекин тўйга бериладиган хойи-ҳавас иллатидан сақланишни сўраймиз.

    Яқинда ижтимоий тармоқларда келин-куёв устидан қандайдир мосламада пул сочилаётганини кўриб қолдим. Бу исроф эмасми, бу такаббурлик эмасми? Шунчалик пулингиз кўпайиб кетдими? Шу даражага етган бўлса, қариндош-уруғингиз, бева-бечораларнинг ҳолидан хабар олинг. Аҳвол шу даражага етиб бордики, одам уялади.

    Пандемия пайтида бироз инсофга келган эдик. Тўй ва маросимларни ихчамлаштиргандик. Лекин ҳозир яна ҳамма ўзбилармонлик, кўзбўямачилик, риё, мусобақага ўтди. Аллоҳ бизни кечирсин.

    Бутун мусулмонлардан илтимос қилардимки, ҳамма нарсада тежамкорлик бўлсин. Аллоҳ таоло бизга ҳамма нарсани ўлчаб берган. Ҳамма нарсанинг ҳисоби, адади бор ва бу бир кун келиб тугайди. Ҳаммаси учун жавоб берамиз.

    Айниқса, ҳозирги қиш кунларида яна бир исрофнинг олдини олишимиз керак. Совуқ кунлар келди, уйларни иситиш масаласи кўтарилган. Электрни тежаш учун ўчириш ҳолатлари бор. Кўп жойларда энергия етмаяпти. Аммо шаҳарда, пойтахтда чироқлар бор, электр ёниб турибди, газ бор. Лекин керак бўлмаса ҳам, ҳамма хоналарни ёритиб қўйиб, иситаётган пайтимизда қайсидир бир чекка ҳудудларда инсонлар яшаётгани, юртдошларимиз борлигини унутмайлик.

    Ҳамма нарсада исрофнинг олдини олишимиз керак. Ана ўшанда Аллоҳ бизга зиёда қилиб беради, — дейди Нуриддин Холиқназаров.

    07.12.2022, 08:19   Изоҳ (1)   12076
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (1)

    Кириш
    1. madagaskarer@gmail.com / 07.12.2022, 09:26

      Бекорга айтилмаган эканда, адабни беадабдан ўрган деб

      Жавоб бериш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    «Бу об-ҳавода режали чекловлар киритмасак, эртага бундан-да жиддийроқ талафот бўлиши мумкин» — энергетика вазири

    07.12.2022, 00:44

    Ўзбекистон тўқимачилик маҳсулотларини АҚШга экспорт қилишда имтиёзли режим жорий этилади

    06.12.2022, 23:36

    Алишер Усмонов президент маслаҳатчиси ўринбосари лавозимидан озод этилди

    06.12.2022, 22:38

    Бухорода «права» учун пул эвазига имтиҳондан ўтказиб қўймоқчи бўлган автомактаб ўқитувчисига жиноят иши қўзғатилди

    06.12.2022, 22:23

    Андижондан Хива, Термиз ва Қўнғиротга қўшимча поездлар қатнови йўлга қўйилади

    06.12.2022, 21:31

    ССВ муддатидан аввал туғилган 3 эгизакни вакуумга солиш учун электр йўқлиги ҳақидаги хабарга муносабат билдирди

    06.12.2022, 21:25
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими



    Visa Kapitalbank билан Хитойга: WeChat Pay ва Alipay орқали нақд пулсиз тўловлар – эркин, осон ва хавфсиз


    Суғурта соҳасидаги узоқ кутилган ислоҳотлар: манфаатлар қонун ҳимоясида 


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    Вақт синовидан ўтган тармоқ: 33 йиллик фаолият, 12 миллион фойдаланувчи танлови ва мобил алоқанинг янги архитектураси


    “Ўзбекинвест” суғурта компанияси 2025 йилнинг I ярим йиллиги якунларини эълон қилди


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Бизнес ва тадбиркорлик олий мактаби магистратура дастурларига қабул жараёнлари давом этаётганини маълум қилади


    Yandex Music’да жазирама кайфият учун махсус “Чилла” бўлими пайдо бўлди


    ОКМКда янги сулфат кислота цехи қурилмоқда


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    Мирзо Улуғбек туманида жойлашган йирик кўчмас мулк аукционга қўйилди


    Ўзбекистонда тиббий суғурта нима учун зарур: шифокор қараши ва Нео Insurance тажрибаси



    “Бизнесни ривожлантириш банки” БМТ Тараққиёт Дастури билан ҳамкорлик қилади

     

    Тавсия этамиз

    Audio Icon

    Андижонча ҳотамтойлик: “Дунё садолари”га сарфланаётган миллиардлар ва шубҳали шартномалар

    24 июл, 21:25

    “Россия аллақачон катта оғалик мақомини йўқотиб бўлди”. Украина уруши постсовет ҳудудида нималарни ўзгартирди?

    24 июл, 15:15

    Нилдан Фрот дарёсигача: махфийликдан тобора реалликка айланиб бораётган “Катта Исроил” концепцияси

    22 июл, 12:22

    КГБ сохталаштирган жиноят – СССР парчаланиши арафасида ўлим жазоси берилган қария ким эди?

    21 июл, 21:06
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Нигерияда гуманитар вазият: 6 ойда қарийб 700 бола очликдан ҳалок бўлди

    Дунё | 26 июл, 23:57

    АҚШда штатларга мигрантларни сақлаш марказлари қуриш учун 608 млн доллар берилади

    Дунё | 26 июл, 23:47

    Қатар Европа Иттифоқига газ таъминотини тўхтатиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 26 июл, 23:19

    “Қайтмас бўлиб кетди”. Россиянинг ягона авиаташувчиси сотилиши ёки утилизация қилиниши мумкин

    Дунё | 26 июл, 23:07

    UFC on ABC 9. Абу-Дабидаги мусобақанинг илк жангларининг бирида ўзига хос натижа қайд этилди

    Спорт | 26 июл, 23:06

    “Барселона” тарихидаги энг яхши футболчилар рейтинги тузилди

    Спорт | 26 июл, 22:46

    Фабрика матоларга ишлатилган сувни каналга ташлаган — Андижондаги каналдан нега кўпик оққанига изоҳ берилди

    Ўзбекистон | 26 июл, 22:35

    АҚШ Исроилни ҳимоялаш учун сарфлаган ҳаво мудофаа ракеталарини тиклашга 1 йил ва 2 млрд доллар керак — WSJ

    Дунё | 26 июл, 22:32
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.