Ўзбекистонда ички ва ташқи туризм салоҳиятини янада ривожлантириш, маҳаллий фуқаролар ва хорижий туристларнинг темир йўл ташувларига бўлган талабларини қондириш мақсадида «Ўзбекистон темир йўллари» томонидан қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилади.
Андижон—Хива—Андижон йўналиши
- 126-сонли Андижон—Хива—Андижон йўналиши 12 декабрдан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Андижон 08:28 — Хива 06:58.
- 125-сонли Хива—Андижон йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар куни қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Хива 08:28 — Андижон 06:56.
- 129-сонли Термиз—Андижон йўналиши 12 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар душанба, чоршанба, жума ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Термиз 15:25 — Андижон 12:56.
- 130-сонли Андижон—Термиз йўналиши 13 декабрдан бошлаб, ҳафтанинг ҳар сешанба, пайшанба, жума ва якшанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Андижон 14:28 — Термиз 11:27.
- 128-сонли Андижон — Қўнғирот йўналиши 2022 йилнинг 11 декабрь кунидан бошлаб ҳафтанинг ҳар якшанба ва чоршанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Андижон 15:52 — Наманган 17:57 — Қўнғирот 18:22.
- 127 сонли Қўнғирот—Андижон йўналиши 13 декабрдан бошлаб ҳар сешанба ва шанба кунлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади: Қўнғирот 09:33 — Наманган 10:18 — Андижон 12:27.
Изоҳ (0)