• Профилга Кириш
  • 1751972643_633.png 1751972643_245.png 1751959824_218.svg 1751959824_520.svg

  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
O'zbekcha
Русский
English
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • O'zb
  • Ўзб
  • Рус
  • Eng
  • Сўнгги янгиликлар
  • Асосий янгиликлар
  • Энг кўп ўқилган
  • Колумнистлар
    • USD12658.19
    • RUB161.44
    • EUR14672.11
    • Google play
    • App Store
    • Telegram
    • Тошкентда
      +26°C
      • Андижон
      • Қарши
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Фарғона
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Термиз
      • Наманган
      • Тошкент
      • Навоий
      • Тошкент вил
      • Нукус
      • Урганч
    • Daryo
      • Интернет-нашр
      • Таҳририят
      • Алоқа маълумотлари
      • Фойдаланиш шартлари
      • Махфийлик сиёсати
      • Янгиликлар архиви
    • Реклама
    • Ижтимоий тармоқлар
      • Instagram | Расмий
      • Instagram | Лайфстайл
      • Instagram | Спорт
      • Facebook | Расмий
      • OK | Расмий
      • YouTube | Daryo
      • YouTube | Daryo Рус тилида
      • YouTube | Daryo Глобал
    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte
    Daryo logo white
    • Ўзбекистон
      • Бошқалар
      • Навоий
      • Тошкент вилояти
      • Сирдарё
      • Жиззах
      • Қашқадарё
      • Сурхондарё
      • Хоразм
      • Бухоро
      • Самарқанд
      • Наманган
      • Фарғона
      • Aндижон
      • Қорақалпоғистон
      • Тошкент ш.
      • Меҳридарё
      • Об-ҳаво
    • Марказий Осиё
      • Ўзбекистон (Маҳаллий)
      • Афгонистон
      • Қирғизистон
      • Қозоғистон
      • Туркманистон
      • Тожикистон
    • Дунё
    • Пул
      • Бизнес
      • Иқтисодиёт
      • Молия
      • Крипто
    • Маданият
      • Кино
      • Китоб
      • Мусиқа
      • Шоу-бизнес
    • Лайфстайл
      • Аёллар саҳифаси
        • Фарзанд
        • Гўзаллик
        • Карьера
        • Маслаҳатлар
        • Мода
        • Рецептлар
      • Технологиялар
        • Архитектура
        • Гаджетлар
        • Илм-фан
        • Коинот
        • Медиа
      • Авто
      • Қўзиқорин
      • Саёҳат
      • Саломатлик
      • Таълим
        • Абитуриент
        • Инглиз тилини ўрганамиз!
    • Спорт
      • Футбол
      • UFC
      • Бокс
    infinix
    Daryo.uz - Login
    Daryo.uz Daryo.uz
    Daryo.uz - Login
    Ўзбекистон

    «Ўзбекистонда сув етарли, шунчаки биз ундан ёввойиларча фойдаланамиз» — қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари

    Тошкент шаҳрида 5 декабрь куни иқлим ўзгариши мавзусида бўлиб ўтган йиғилишда қишлоқ хўжалиги вазири ўринбосари Алишер Тўраев Ўзбекистоннинг аграр соҳа ҳамда истеъмол учун сув ресурслари етарли миқдорда эканини айтиб ўтди, дея хабар бермоқда «Дарё» мухбири Абдуқаҳҳор Қосимов.

    Алишер Тўраев

    Алишер Тўраев
    Фото: Қишлоқ хўжалиги вазирлиги матбуот хизмати

    Алишер Тўраевнинг маълум қилишича, мамлакатда чучук сув миқдори тобора камаяётгани ҳақида айтилаётган бўлса ҳам, аслида сув захиралари етарли.

    Чет эл экспертларининг хулосасига кўра, Ўзбекистонда сув етарли. Шунчаки биз сувни ёввойичасига ишлатамиз. Ундан фойдаланишни ўрганишимиз керак, — дейди вазир ўринбосари.
    Унинг таъкидлашича, Исроил замонавий технологиялар орқали сувни жуда тежаб ишлатади.
    Ўзбекистон ҳам ана шу тажрибадан фойдаланиши зарур. Исроил технологиясини олиб келиб, ўзимизда йўлга қўйсак, бизда сув билан умуман муаммо бўлмайди. Маҳсулотни кўпайтирсак кўпайтирамизки, камайтирмаймиз. Ҳозирги тенденция бўйича кетсак, прогнозлар ёмон бўлмайди. Чунки ҳозир оммавий тарзда томчилаб суғориш йўлга қўйиляпти. Халқ ўрганяпти шуни, яхши бўлади, — деди Алишер Тўраев.
    Эслатиб ўтамиз, йиғилишда, шунингдек, Ўзбекистонда бир дақиқада 9 метр квадрат чўлланиш рўй бераётгани ҳақида айтиб ўтилган. Маълум қилинишича, қишлоқ хўжалигида сувдан фойдаланиш шу зайл давом этаверадиган бўлса, 2030 йилга бориб Ўзбекистон дунёдаги 33 та сув танқис давлатлар қаторига тушиб қолиши мумкин.

    Сув ресурсларидан оқилона фойдаланиш масаласи

    2023 йилда Италиянинг Рим шаҳрида атроф-муҳит ва сув ресурслари бўйича «Европа Иттифоқи—Марказий Осиё» халқаро конференцияси бўлиб ўтади. Унда иқлим ўзгариши оқибатларини юмшатиш, инклюзив «яшил ўсиш»га ўтиш, сувдан оқилона фойдаланиш, экологик хавфсизликни таъминлаш масалалари муҳокама қилинади.

    Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида 14 октябрь куни бўлиб ўтган МДҲга аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг тор таркибдаги йиғилишида нутқ сўзлаган Қосим-Жўмарт Тўқаев иқлим ўзгаришининг салбий таъсирлари ҳақида айтиб ўтганди. Қозоғистон президентининг айтишича, МДҲнинг деярли барча мамлакатларида сув ресурслари билан таъминлаш муаммоси кучаймоқда.

    «Бутун ҳамдўстлик маконида сув хавфсизлигини таъминлаш бўйича умумий ёндашувлар ишлаб чиқиш вақти келди. МДҲ Ижроия қўмитасига трансчегаравий сув ресурсларидан ўзаро манфаатли тарзда фойдаланиш бўйича муайян тавсиялар киритишни таклиф қиламан», — деганди Қосим-Жўмарт Тўқаев.

    Мавзуга доир:

    • Ўзбекистонда 2050 йилга бориб сув танқислиги беш баробарга ошиши маълум қилинди
    • Ўзбекистонда сув танқислигининг оқибатларини юмшатиш бўйича алоҳида дастур қабул қилинади

    Мавзудан ташқари

    Алишер Тўраев мутахассислиги бўйича биолог-генетик, Ломоносов номидаги Москва давлат университетини тамомлаган. Вена университети, Ломоносов номидаги Москва давлат университетида, Россия Физика-техника институтида фаолият юритган.

    2019 йилнинг июнь ойидан 2021 йил февралигача Тошкент давлат аграр университети «Қишлоқ хўжалиги экинлари генетикаси, селексияси ва уруғчилиги» кафедраси профессори лавозимида ишлаган. Ўтган йилнинг февраль ойидан буён қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари — Қишлоқ хўжалигида билим ва инновациялар миллий маркази бош директори лавозимида фаолият юритиб келмоқда.

    Жамоатчилик уни миллий марказ ўтказган 1 миллион дона узум кўчатини сотиб олиш бўйича шубҳали тендер орқали танийди. Ўшанда in vitro усулида етиштирилган 9,95 миллиард сўмлик узум кўчатларини етказиб бериш бўйича ўтказилган танловда De Nova Agro компанияси ғолиб бўлганди. Компания асосчиси бўлган Бекжон Тўраев эса Алишер Тўраевнинг ўғли ҳисобланади.

    Тендер натижалари атрофидаги ҳолатни ўрганиш юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги томонидан комиссия тузилган. Монополияга қарши курашиш қўмитаси матбуот хизмати ҳам манфаатлар тўқнашуви бўлиши мумкин бўлган вазиятни ўрганаётганини маълум қилган. Ўрганиш натижалари нима билан якунлангани номаълум.

    06.12.2022, 20:39   Изоҳ (0)   12190
    Facebook Twitter LinkedIn Telegram Email

    Изоҳ (0)

    Кириш
    Жавоб қолдиринг Бекор қилиш

    Мавзуга доир

    Ўзбекистонда суғурта полислари бўйича ягона ахборот тизими жорий этилади

    06.12.2022, 19:35

    Йилига 100 млрд сўм аҳоли ихтиёрида қолади: Ўзбекистонда нотариал ҳаракатлар соддалаштирилмоқда

    06.12.2022, 19:28

    Тошкент вилоятида сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди

    06.12.2022, 19:09

    Ўзбекистондаги газ ва электр муаммоси уйларни иситиш тизимига ҳам таъсир кўрсатмоқда

    06.12.2022, 18:45

    Самарқандда икки минг йиллик қозон 29 йилдан бери рўзғорда фойдаланиб келингани аниқланди

    06.12.2022, 18:34

    Ўзбекистон 10 йил ичида 33 та сув танқис давлатлар қаторига қўшилиши мумкин — Табиий ресурслардан фойдаланиш илмий-тадқиқот институти

    06.12.2022, 18:14
    ×Lightbox Image

    Daryo.uz | Сизнинг муаммоингиз ечими


    “Тадбиркорликни ривожлантириш компанияси” ISO 9001 ва ISO 37001 халқаро сертификатларини қўлга киритди 


    Катта ўзгаришлар кичик қадамлар билан бошланади


    Ipoteka Bank OTP Group: “Қуёш” — паркентликлар учун янги маҳалла маркази ишга туширилди


    Kia Sonet ва ADM Global: Ўзбекистон автомобиль кластерини маҳаллийлаштирилишига   қарийб 260 млн АҚШ доллари миқдорида сармоя


    СҚБ дан “ТЕЗКОР+” кредити —  бизнесингизни ривожлантириш учун қулай ечим 


    Ипотекага хонадон, совға сифатида эса — омборхона!


    Қулай шартлар билан янги ипотека маҳсулоти ва хонадон ютиб олиш имконияти


    Микрокредитбанкда омонат карта жорий қилинди


    President Tech Award танловида иштирок этиш учун аризалар қабули узайтирилди 


    “InfinBANK” АЖ Тошкентда янги Банк хизматлари марказини очди  


    Сунъий интеллект бўйича икки дипломли таълим — UMFT& FAR EAST University ҳамкорлигида


    Навоий инновациялар университети 2 миллиард сўмлик грант дастурини эълон қилди 


    GETWORK — Европада ишлаш орзусини амалга оширадиган ишончли агентлик


    Mobiuz — 8 миллиондан ортиқ абонентлар танлови 


    Остеосаркома: ташхислаш, даволаш ва фанлараро ёндашув

     

    Тавсия этамиз

    Кобулда трансафғон темирйўли бўйича уч томонлама битим имзоланди

    18 июл, 09:12

    Тошкентда кичик ҳалқа автомобиль йўлининг бир қисми 4 кунга ёпилади

    18 июл, 08:47

    Ўртоқлик учрашуви. “Башакшеҳир” Германия клубидан устун келди. Шомуродовдан ассист (видео)

    17 июл, 23:16

    Матриархат даври қайтадими: нима учун қиз фарзанд тарбиялаш трендга айланмоқда?

    14 июл, 13:07
     
     
     

    Сўнгги янгиликларга ўтиш

    Тошкент кўчаларидан бири автомобиль ва ёъловчилар учун бир ойга ёпилади

    Ўзбекистон | 19 июл, 00:23

    Непалда онлайн фирибгарлик ва жиноятчилик кўпайиши сабабли Telegram блокланди

    Дунё | 18 июл, 23:57

    Қирғизистон Тожикистон ва Ўзбекистон билан чегаралар туташган нуқта тўғрисидаги шартномани ратификация қилди

    Дунё | 18 июл, 23:30

    Ўзбекистонда судлар томонидан оқланган шахслар сони 2,5 баравар камайди

    Ўзбекистон | 18 июл, 23:11

    Японияда қотилликда айбланиб, 39 йил қамоқда ўтирган эркак айбсиз деб топилди 

    Дунё | 18 июл, 22:50

    Трамп, Путин ва Си Цзиньпин сентябрда Хитойда учрашиши мумкин — Тhе Times

    Дунё | 18 июл, 22:35

    Трамп The Wall Street Journal устидан судга мурожаат қилиш билан таҳдид қилди

    Дунё | 18 июл, 22:20
    Daryo About Us

    «Daryo» интернет-нашрининг (Ўзбекистон матбуот ва ахборот агентлиги (ЎзМАА, ҳозирги Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги) томонидан 13.03.2015 йил санасида 0944-сонли гувоҳнома билан оммавий ахборот воситаси сифатида рўйхатга олинган). Матнли материалларини тўлиқ кўчириш ёки қисман иқтибос келтиришга, шунингдек, фотографик, график, аудио- ва/ёки видеоматериалларидан фойдаланишга daryo.uz сайтига гиперҳавола мавжуд бўлган ва/ёки «Daryo» интернет-нашрининг муаллифлигини кўрсатувчи ёзув илова қилинган тақдирда йўл қўйилади. Чоп этиладиган баъзи маълумотлар 18 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларга мўлжалланмаган бўлиши мумкин. Info@daryo.uz

    Telegram Youtube Facebook Instagram Twitter vkontakte

    © «Simple Networking Solutions» МЧЖ, 2013–2025

    Ёш бўйича чеклов

    Хато топдингизми? Ctrl+Enter тугмаларини босинг

    • Фойдаланиш шартлари
    • Махфийлик сиёсати
    • Реклама
    Нимани қидирамиз?

    Sign In or Register

    Хуш келибсиз!

    Тизимга киринг ёки Рўйхатдан ўтинг.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Рўйхатдан ўтинг

    Рўйхатдан ўтганмисиз? Login.

    Google

    ёки Э-Почта орқали

    Сизга парол электрон почта орқали юборилади.

    Изоҳ қолдиришингиз, Фойдаланиш шартлари ва Махфийлик сиёсати шартларини қабул қилганингизни англатади

    Матнда хато топдингизми?

    ×

    Раҳмат. Биз сизнинг хабарингизни олдик ва хатони имкон қадар тезроқ тузатамиз.