Тошкент вилоятида сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди
Тошкент вилояти Ўрта Чирчиқ туманидаги сув омбори қоровули кўмир исидан заҳарланди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ахборот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, 5 декабрь куни соат 10:15 да Тошкент вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига Ўрта Чирчиқ туманидаги «Туябўғиз» сув омборида балиқ етиштиришга ихтисослашган хўжаликда қоровул бўлиб ишловчи 27 ёшли фуқаро кўмир исидан заҳарланиб, соғлиғи ёмонлашгани ва унга зудлик билан ёрдам кераклиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Зудлик билан айтилган манзилга ФВВ қутқарувчилари етиб борган. Улар фуқарони хавфсиз жойга олиб чиққан ва биринчи тиббий ёрдам кўрсатган. Шундан сўнг малакали тиббий ёрдам кўрсатиш учун шифохонага юборилган. Ҳозирда фуқаронинг аҳволи яхши ва у ўз уйида.
Мавзуга доир:
- Бухородаги уйда чиққан ёнғин сабаб эр-хотин ва уларнинг 3 фарзанди ҳалок бўлди
- Тошкент вилоятида эр-хотин ва уларнинг уч ойлик чақалоғи ис газидан вафот этди
- Самарқандда ота ва унинг 5 ёшли қизи жонсиз ҳолда топилди