Туркияда инфляция сўнгги бир ярим йил ичида биринчи марта секинлашди — ноябрь ойида у бир ой олдинги 85,51 фоиздан 84,39 фоизга тушди. Бу ҳақда мамлакат Статистика институти хабар бермоқда.
Туркияда нархлар охирги марта 2021 йилнинг баҳорида пасайган: апрель ойида мамлакатда инфляция 17,14 фоизни, май ойида 16,59 фоизни ташкил қилган.
Агар глобал миқёсда кутилмаган ҳодисалар рўй бермаса, демак, инфляция чўққиси ўтиб кетди, биз пасайиш тенденциясига кирдик, — деди Туркия молия вазири Нуреддин Небати Twitter’да.
Ноябрь ойида Туркияда инфляция Bloomberg томонидан сўралган иқтисодчиларнинг ўртача прогнозидан паст бўлиб чиқди: улар йиллик инфляция 84,8 фоиз бўлишини кутган эди.
Агентликнинг таъкидлашича, Туркия Марказий банки томонидан ноябрь ойида ўтказилган сўров респондентлар инфляция 2022 йил охиригача 68 фоизга, икки йил ичида эса деярли 21 фоизга тушишини кутишаётганини кўрсатди.
Регуляторнинг ўзи йил якунида истеъмол нархларининг ўсиши 65 фоизни ташкил этишини башорат қилмоқда, бу белгиланган кўрсаткичдан (5 фоиз) 13 баравар юқори.
Аввалроқ Туркия фонд бозори 2022 йилда дунёдаги энг даромадли биржага айланган эди.
Изоҳ (0)