Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Футбол бўйича ЖЧ—2022 нимчорак финалида Англия ва Сенегал терма жамоалари 4 декабрь, якшанба куни ўзаро тўқнаш келди.

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Коллаж: «Дарё» / Фото: Getty Images

Учрашувнинг 38-дақиқасида Жодан Ҳендерсон инглизларни олдинга олиб чиқди. Биринчи бўлим сўнгида Ҳарри Кейн мудиалдаги илк голини урган ҳолда, орадаги фарқни оширди.

57-дақиқада Букайо Сака ҳисобни йирик кўринишга олиб келди. Қолган вақтда ҳисоб ўзгармади.

Шу тариқа Англия чорак финал йўлланмасига эга чиқди ва у ерда Франция билан ўйнайди. Аввалроқ Нидерландия ва Аргентина терма жамоалари кейинги босқичга йўл олганди.

ЖЧ—2022

1/8 финал баҳси

4 декабрь, якшанба

Англия – Сенегал 3:0

Голлар: 1:0 – 38 Ҳендерсон, 2:0 – 45+3 Кейн, 3:0 – 57 Сака.

Англия – Пикфорд, Уокер, Магуайр, Стоунз (Дайер, 77), Шоу, Ҳендерсон (Fillips, 82), Райс, Беллингҳем (Маунт, 76), Фоден (Грилиш, 65), Сака (Рэшфорд, 65), Кейн.

Сенегал – Менди, Сабали, Кулибали, Диалло, Якобс (Балло-Туре, 84), Менди, Сисс (Гуйе, 46), Ндиай (Диенг, 46), Сарр, Диатта (Сарр, 46), Диа (Диедиу, 72).

Огоҳлантириш: Кулибали (76).

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Эрон олий раҳнамоси Европа давлатларида Қуръоннинг ёқиб юборилишига муносабат билдирди  
Молия
2022 йилда Ўзбекистонга пул ўтказмалари рекорд даражадаги 17 млрд долларга етди
Маҳаллий
Фотогалерея: Ўзбекистон ва Қирғизистон ўртасидаги тарихий алоқалар