Бугун,

  • USD 11095.31
  • RUB 173.84
  • EUR 10772.44

Enter Engineering, ижтимоий масъулиятли компания бўлгани ҳолда, аҳолининг энг ҳимояга муҳтож қатламлари моддий-маънавий қўллаб-қуввалаш мақсадида доимий равишда кенг кўламли хайрия тадбирлари ўтказиб келади. Хусусан, кўмакка муҳтож кишиларга бевосита ёрдам қўлини чўзиш хайрли анъанага айланган.

2 декабрь куни, Халқаро ногиронлар куни арафасида Enter Engineering ва Humo Arena кўп функцияли муз саройи томонидан ташкил этилган навбатдаги хайрия тадбири бўлиб ўтди. Тадбир доираси Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ногиронлар жамиятининг 50 нафар аъзоси ва уларга ҳамроҳлик қилган кишилардан иборат гуруҳ муз саройига ташриф буюрдилар.

Humo Arena га қулай автобусларда етиб келган меҳмонлар самимийлик ила кутиб олинди, ҳар бир еҳмонда уйғонган кўтаринки кайфият тадбир давомигача сақланиб турди.

Меҳмонларни қаршилаш маросимидан сўнг улар учун муз саройининг эътиборга сазовор жойлари бўйлаб экскурсия ташкил этилди, ушбу гўзал иншоотнинг бунёд этилиши тарихи ҳақида батафсил маълумот берилди. Шунингдек, меҳмонларда муз саройида мавжуд ретро-автомобиллар музейи ва спорт мусобақаларида қўлга киритилган совринлар кўргазмаси унутилмас таассурот қолдирди. Меҳмонлар учун «Хумо» профессионал хоккей клубининг кўргазма машғулотлари кўрсатилди.

Албатта, тадбирда байрам дастурхони ҳам ёзилди. Ташкилотчилар тўкин дастурхон атрофида жам бўлган меҳмонларни қойилмақом тарзда та йёрланган ош билан сийладилар.

— Биз ушбу тадбирда иштирок этганимиздан жуда бахтиёрмиз, — дейди Тошкент шаҳар Яккасарой тумани «Меҳрибонлик» ногиронларга ижтимоий ўзаро кўмак кўрсатиш жамияти раиси Зулфия Якубова. — Ташкилотчиларга барча иштирокчилар номидан чуқур миннатдорчилик изҳор этаман, бу Enter Engineering ва Humo Arena маъмурияти томонидан кўрсатилаётган биринчи инсонпарварлик ёрдами эмас, бундай ғамхўрлик ва меҳр-мурувват қалбларимизга қувонч бағишлайди. Энг муҳими, бу ғамхўрлик чин юракдан қилинаётганига ишончимиз комил!

Ҳар бир иштирокчи учун алоҳида ҳозирланган совғаларнинг топширилиши тадбирнинг ёқимли якуни бўлди. Тадбирга шахсан ташриф буюролмаган кишиларга совғалар ташкилотчилар томонидан манзилли тарзда етказиб берилди.

Изоҳ
Асосий янгиликлар
Дунё
Генерал Пётр Павел Чехиянинг янги президенти этиб сайланди
Дунё
Америкадаги рус мафияси бошлиғига айланиб, Россияда ўлим топган “қонундаги ўғри” — “Япончик”. Кун хронологиясида 29 январь
Маҳаллий
“Ўтган йил давомида ички ишлар ходимлари билан боғлиқ 644 та салбий видео тарқалган” — Шоҳрух Ғиёсов